ПОРА – ЮЗНИ ҚИЛАР ҚОРА

10:29, 04.02.2019
ПОРА – ЮЗНИ ҚИЛАР ҚОРА

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг машаққатли ва масъулиятли хизмати туфайли республикамизда кўплаб автоҳалокатларнинг олди олинмоқда. 


Аммо ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга қаршилик кўрсатиш, баъзан эса қоидабузар ҳайдовчилар томонидан маъмурий баённома тузмаслик эвазига пора таклиф қилиш каби салбий ҳолатлар учраб турганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-пат­руль хизмати отряди командирининг ўринбосари, лейтенант С. Бекмуродовга бошқарма 4-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор М. Файзиев мурожаат қилиб, фуқаро М. А. 100 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини, бу қонунга хилоф иш эканлигини қайта-қайта уқтирса-да, фикридан қайтмаётганлигини билдирди.

Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори Навоий шаҳридаги Ал-Бухорий кўчасида хизмат ўтаётган вақтда фуқаро М. А. ўз бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинада йўл ҳаракати қоидасини бузган. Шу сабаб ходим қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилишини айтганида, фуқаро унга пора таклиф қилган.

Лейтенант С. Бекмуродов эса бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали маълум қилиб, фуқаро М. А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. ИИВ Ўз хавфсизлиги Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М. А. ЙПХ инспекторига
90 минг сўм пулни пора тариқасида бераётганда ушланиб, ашёвий далил тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нигора РАҲИМОВА.

Навоий вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;