ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ

10:30, 04.02.2019
ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ

Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.



 Ўтган йили аҳоли хонадонларини ўрганиш, фуқаролар билан мулоқот қилиш натижасида ишчи гуруҳлар томонидан кўп йиллардан буён ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар аниқланди. Булар – табиий газнинг йўқлиги, электр таъминотидаги узилишлар, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги камчиликлар, мактабгача таълим муассасаларида ўрин етишмаслиги, талабга жавоб бермайдиган йўллар... Ушбу муаммолар «Йўл харитаси»га киритилди. Сектор раҳбарининг аралашуви билан табиий ва суюлтирилган газ таъминоти яхшиланиб, ўнлаб трансформаторлар, километрлаб электр симлари алмаштирилди, маҳаллаларда ичимлик суви етарли даражага келтирилди.

...Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Д. Ҳамидов ҳамроҳлигида туманнинг чекка ҳудудларидан бири – «Отчопар» маҳалла фуқаролар йиғинига йўл олдик.

Етти километрча йўл босиб, манзилга етиб келдик. Бизни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қамариддин Ҳамроев қарши олди. У биз билан саломлашибоқ, қувончли хабарни етказди: «Кеча хонадонларимизга газ келди!»

– Маҳалла ҳудудидаги газ қувурлари бир неча йил аввал кесиб ташланганди. Ўшанда туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари аҳоли суюлтирилган газ ва арзон кўмир билан тўлиқ таъминланишини ваъда қилишган эди, – ҳикоя қилади маҳалла оқсоқоли. – Бу шунчаки қуруқ ваъдалар экан. Фуқароларимиз ўтган йиллар давомида кўмирни бозор нархида сотиб олиб, баллонларни суюлтирилган газ билан тўлдириш учун вилоят марказига боришга мажбур бўлишди.

Ўтган йили сектор ишчи гуруҳи маҳалламизга келиб, муаммолар билан қизиқишди. Муаммолар ҳал этилишига унчалик ҳам ишонмасак-да, барчаси ҳақида очиқ-ойдин гапирдик. Фуқароларимиздан бири маҳаллада интернет у ёқда турсин, ҳатто уяли алоқа воситалари ҳам ишламаслигини, айримлар мактабгача таълим муассасаси йўқлигини айтишди.

Кўп ўтмай, муаммолар ечимини топа бошлади. Уяли алоқа антенналари ўрнатилиб, уяли телефон ва интернет ишлаб кетди. Яқинда фермер Зафарбек Мусабоев маҳаллада ўз маблағи ҳисобидан 100 ўринли замонавий боғча барпо этди. Мактабгача таълим муассасасида ҳозир 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонлар тарбияланаётган тўртта гуруҳ фаолият юритяпти. Маҳалламизда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар йўқ, аммо ичимлик суви жадвал бўйича узатилади. Бузуқ йўлларни эса ўзингиз кўрдингиз...

Зоҳиджон Парпиев, Пирадбой Отахонов, Абдураҳмон Жўраев, Жабборали Тўхтасиновлар билан суҳбат қурганимизда, улар маҳаллага табиий газ ўтказилгани ва уяли алоқа йўлга қўйилганидан хурсандлигини изҳор этишди.

Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Д. Ҳамидов яқин вақт ичида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳал этилиши ва йўллар таъмирланишини билдирди.

Отчопар маҳалласида уч мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. Сўнг­ги икки йилда бу ерда биронта ҳам жиноят қайд этилмади. Бунда ҳар бир фуқаронинг юрагига йўл топа олган ҳудудий профилактика инспектори, катта лейтенант Ўктамжон Турдиевнинг ҳиссаси катта. У ҳам оқсоқоллар, ҳам ёшлар билан фаол иш олиб боради.

Отчопар маҳалласи мисолида шуни айтиш мумкинки, ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга, фуқаролар хавфсизлиги ва барқарор жамоат тартибини сақлашга қаратилган сектор фаолияти жадал давом этмоқда.

Борис КЛЕЙМАН.

Андижон вилояти.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 19    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 28    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 80    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;