ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ

10:30, 04.02.2019
ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ

уни асрашда Қорақалпоғистон тажрибаси

Газетамизнинг ўтган сонларида жорий йилнинг 15 январь куни Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида ички ишлар органлари ходимлари учун ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни кунларда мазкур курснинг дастлабки тинг­ловчилари ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.


– Ўтган йилнинг ноябрида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Рес­публикасига қилган сафари чоғида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида Қорақалпоғистон таж­рибасини амалиётга жорий этиш, уни бошқа ҳудудлар кесимида ҳам амалга ошириш ташаб­бусини билдирган эди. Шу асосда 2018 йил 4 декабрда Президентнинг «Қорақалпоғистон Рес­публикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.

– Мазкур фармойишга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бўйича биринчи маротаба Нукусда ихтисос­лаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди. Ҳозир бу ерда жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, қўриқлаш, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ходимларидан иборат тингловчилар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўқитилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси катта инспектори, майор Зафар Иброҳимов. – Тингловчилар икки ҳафта мобайнида казарма ҳолатида 94 соатдан иборат ўқув дастурини ўзлаштиради. Ўқув режаси асосида куннинг биринчи ярмида тингловчиларга маънавий-маърифий, психология, ўқ отиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, махсус-тактик тайёргарлик, топография, разведка, саф тайёргарлиги бўйича ва бошқа зарур билимлар берилмоқда. Иккинчи ярмида эса синов тартибида Нукус шаҳри бўйлаб криминоген ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш учун хизматга чиқилмоқда.

– Машғулотлар Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ, ИИВ Академияси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардиянинг юқори офицерлар таркибидан иборат профессор-ўқитувчилар томонидан бевосита ва масофадан ўқитиш тизими орқали ўтилмоқда. Менга, айниқса, юртимиз тарихи бўйича маърузалар маъқул бўлмоқда. Бундай дарслар ҳар бир ходимда ўз юрти, унинг бой тарихидан фахрланиш ҳиссини пайдо қилиб, ватанпарварлик туйғусини ошириши турган гап. Шунинг­дек, жанговар тайёргарликни ошириш машғулотларида йўриқчилардан қўл жанги, самбо, ўзини ўзи ҳимоя қилиш усулларини ўрганяпмиз. Албатта, бу ерда олган билимларимиз келгуси фаолиятимизда асқатишига ишонаман, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси етакчи мутахассиси, капитан Шерзод Мадраимов.

Таъкидлаш керакки, тингловчиларнинг Нукус шаҳри бўйича белгиланган патруль йўналишларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш баробарида, муқаддам судланганлар, нотинч оилалар билан профилактик суҳбатлар ҳам олиб бориляпти. Бу жараёнда уларнинг муаммолари ўрганилиб, аниқланганлари ҳар куни Қорақалпоғис­тон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида ташкил этилган телеграм тармоғига жойлаштирилиб, тегишлилиги бўйича ҳал этилиши таъминланяпти.

Хулоса қилиб айтганда, тинчлик-­осойишталик инсон учун олий неъмат ҳисобланади. Амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар эса шу олий неъматни асраш ва аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилгани билан муҳимдир.

Азамат Пирниязов.

журналист.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;