МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

10:31, 04.02.2019
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

2019 йилнинг 26 январь куни Ички ишлар вазирлигида жойлардаги кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлар, ўз хавфсизлиги хизмати ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида ўтган йилги фаолият якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.



Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишни Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Хатамов очиб, сўнгги икки йил давомида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида бемисл ишлар олиб борилганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамоат хавфсизлигини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида 90 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 18 та идоравий қўшма қарор ҳамда вазирликнинг 

120 дан зиёд меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди. Асосий эътибор қуйи бўғинни кучайтиришга қаратилиб, бевосита маҳаллаларда криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга қодир тизимни шакллантириш мақсадида туман ички ишлар бўлимларидаги шахсий таркиб сони тўрт баробарга оширилди. Ходимлар олдига қўйилган талаблар ҳам тубдан ўзгартирилиб, ихчам ва мобиль ички ишлар органлари тизими жорий этилди. Олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида ўтган йили жиноятчилик аввалги йилга нисбатан қарийб 35 фоизга камайишига эришилди. Ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлиги натижасида ўтган йилнинг ўзида 3205 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

Ходимларнинг фуқаролар билан муомала маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ички ишлар органларининг ташқи соҳавий хизматлари фаолияти учун ахлоқ-
одоб ва мулоқот маданияти кодекси тасдиқланди. Ушбу кодекс билан ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот маданиятининг мезонлари, асосий қоидалар, мажбурият ва ваколатлари белгилаб берилди. Шунингдек, таркибий ва ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозими жорий этилиб, уларга қўшимча ваколатлар берилди.

Йиғилишда сўз олган ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Т. Жуманов кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ҳамда раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлардаги хато ва камчиликларга батафсил тўхталди. Таъкидланганидек, ички ишлар органларидаги бўш лавозимлар
2017 йилга нисбатан 23 фоизга камайган бўлса-да, бу кўрсаткич ҳамон юқорилигича қолмоқда. Жойларда ички ишлар органларига муносиб номзодларни жамлашга масъулият билан қаралмаётгани айрим муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Сир эмаски, бугунги кунда ички ишлар органлари сафида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар сони ортиб бормоқда. Шу боис эндиликда номзодларни ишга қабул қилишнинг янги тизими йўлга қўйилиб, Тошкент шаҳар ИИББда ана шундай марказ эксперимент тариқасида фойдаланишга топширилди. Бу ердаги маслаҳат бурчагида номзодлар учун зарур барча маълумотлар жамланган.

Видеоселектор йиғилишида ходимларнинг хизмат ўташ жараёнини ташкиллаштиришда ҳам жойларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Масалан, ходимлар ўртасида тарбиявий ишларнинг тўғри ташкил этилмагани, уларни асоссиз равишда ишдан бўшатиш, нотўғри тарзда интизомий жазолаш, ходимларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминламаслик, интизомий жазоси бор ходимларни юқори лавозимларга тавсия этиш, ички ишлар органларини обрўсизлантиришга олиб келувчи ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотларга ўз вақтида раддия бермаслик, фуқароларни қабул қилишдаги сансалорликлар, хизмат пайтида ходимларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилиши, маст ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш кабилар шулар жумласидандир.

Йиғилишда энг кўп камчиликлар аниқланган ҳудудий бошқармаларнинг кадрлар бўйича масъул раҳбарларига вазир ўринбосари томонидан интизомий жазолар белгиланди. Аксинча, ўз ишига виждонан ва масъ­улият билан ёндашиб, садоқат билан хизмат қилган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЭЛГА ҚИЛСА БИР ЖАФО


    юз қатла фарёд айларам

    Агар рақамларга назар ташласак, Алишер Навоий яшаган давр билан бизни салкам олти асрлик вақт девори ажратиб туради.

    ✔ 22    🕔 12:23, 11.02.2019
  • ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА


    осойишталикни сақлаш, хавфсизликни таъминлашдир

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Жиззах шаҳар ИИОФМБга қарашли 3-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишаркан, унга вилоятда жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    ✔ 12    🕔 12:15, 11.02.2019
  • ИНСОН ШАХСИНИ  ТАСДИҚЛОВЧИ «МУҲР»


    Уильям Ҳершель XIX асрнинг охирларида Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги маъмуриятида хизмат қиларди. У йилдан йилга маош олиш учун келадиган аскарлар сони кўпайиб бораётганига ҳайрон бўларди. 

    ✔ 29    🕔 10:38, 04.02.2019
  • МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ


    2019 йилнинг 26 январь куни Ички ишлар вазирлигида жойлардаги кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлар, ўз хавфсизлиги хизмати ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида ўтган йилги фаолият якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 28    🕔 10:31, 04.02.2019
  • ЁШЛАРГА ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЕРАК


    Барчамизга аён бир ҳақиқат бор: бола ҳеч қачон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Уни эътиборсизлик ва носоғлом муҳит шу йўлга етаклаши мумкин. Фарзанд тарбияси хусусий иш эмас, балки ижтимоий масаладир.

    ✔ 45    🕔 12:18, 28.01.2019
  • ОДДИЙ КАСБ ЭГАЛАРИ


    ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

    Арабчадан олинган «котиб»  сўзининг луғавий маъноси (хат) ёзувчи, (китоб) кўчирувчи демакдир. Ота-боболаримиз азал-азалдан ёзувга катта эътибор беришган. 

    ✔ 32    🕔 12:06, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;