Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.
АҚШнинг Жонс
Хопкинс университетида 2002 йилда 600 нафар кўнгиллида овқатланиш рационининг
инсон ўпкасига таъсири ўрганилган эди. Унда ўпканинг ҳолати, овқатланиш рациони
ва инсоннинг кун давомида қанча чекиши таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқот яқинда
яна қайтадан ўтказилди.
Тадқиқотлар
натижасида олимлар помидор ва кўк олма истеъмол қилиш чекувчиларга, ифлосланган
ҳаво шароитида яшовчиларнинг ўпка шикастланишига, яллиғланишига қарши курашда
яхши самара беришини аниқлашди.
Олимларнинг
таъкидлашича, бир кунда 2–3 та помидор ва 1 та кўк олма истеъмол қилган киши ўпка
касалликларига камроқ дучор бўлади. Чекувчиларга эса янада самаралироқ таъсир ўтказади.
Умуман, турли хил
меваларни истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқ.
Маҳфуза
БОЙМАТОВА тайёрлади.