ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

10:37, 04.02.2019
ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.



Таркибида йод, фтор каби моддалар бўлиб, бошқа полиз экинларига нисбатан организм учун фойдаси кўп. Уруғида 50 фоизгача ёғ мавжуд. Этида эса  А, С, В1, В2, РР витаминлари ва каротиноидлар, углеводларнинг миқдори сабзига нисбатан 5 марта ва қорамол жигаридан 3 марта ортиқдир. Шунинг учун кўриш қобилияти пасайганда, офтальмологлар қовоқнинг эти ва шарбатини истеъмол қилишни тавсия этади. Ундан ажратиб олинган моддалар эса сил таёқчаларининг ўсишига тўсқинлик қилади.

Хусусан, ундаги В1 витамини углеводлар алмашинувида иштирок этади. Унинг етишмаслиги асаб тизими хасталиги ва юрак-қон томир тизими фаолиятининг бузилишига олиб келади. В2 дармондориси турли ферментларнинг таркибига кириб, организмда кечадиган реакцияларда қатнашади. В6 витамини эса оқсиллар алмашинувида иштирок этади. Ушбу витаминнинг етишмаслиги сабабли болаларда асаб толаларининг тортишиши ва дерматит, яъни тери яллиғланиши ривожланади.

Қовоқ таркибида қаришнинг олдини оладиган моддалар бор. Шунинг­дек, унда жинсий безлар фаолиятини оширувчи
Е витамини, пўстлоғида эса кўп миқдорда пектин ва клечатка мавжуд.

 Унинг уруғида липидлар, оқсиллар, витаминлар ва минерал тузлар кўп. Эндокрин тизимига ижобий таъсир этиши ва овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилаши сабабли ҳам қовоқ ўзига хосдир. Унинг калорияси пастлиги эса ортиқча вазнли беморлар учун фойдали ҳисобланади. Йўтал безовта қилганида, сил касаллигида қовоқ шарбати ёки хом пўстлоғи қўлланилади. Қовоқдан тайёрланган бўтқа бронхитда, ҳароратни туширишда ёрдам беради. Таркибидаги кобальт моддаси инсулинни ҳосил қилади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 15    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 17    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 37    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 29    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 23    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ОДДИЙ СУВНИНГ  АҲАМИЯТИ


    Ўзимизни ёмон ҳис қилсак, одатда, буни чарчоқ ёки стресс­лар, витаминлар етишмовчилиги ва бошқа сабаблар билан изоҳлаймиз. Эшитишимча, организм шу тариқа оддий сувга эҳтиёж сезаркан. Шу тўғрими?

    Санобар САИДОВА.

    Жиззах вилояти.

    ✔ 30    🕔 10:24, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;