ИНСОН ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ «МУҲР»

10:38, 04.02.2019
ИНСОН ШАХСИНИ  ТАСДИҚЛОВЧИ «МУҲР»

Уильям Ҳершель XIX асрнинг охирларида Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги маъмуриятида хизмат қиларди. У йилдан йилга маош олиш учун келадиган аскарлар сони кўпайиб бораётганига ҳайрон бўларди. 


Бу ҳодисанинг ҳеч тагига етолмасди. Чунки юз кўринишига қараб ҳиндларни фарқлай олмасди. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса бундан усталик билан фойдаланишар – бир куни ўзлари ойлик олишса, эртаси куни маош олгани бирор қариндошини жўнатишарди. Бунинг устига, уларнинг аксарияти саводсиз эди, ёзиш-чизишни билмасди.

 Охири тоқати тоқ бўлган Ҳершель улардан маош тўланувчилар рўйхатидаги ўз фамилиясининг тўғрисига ва тўлов қоғозига бармоқ изларини қолдиришни талаб қилди. Синчиклаб қараса, бир одамнинг бармоқ изи бошқасиникига ўхшамас эди. Шундан сўнг анатомия дарсликларини варақлаб, ўзининг кашфиётини бармоқдаги папилляр чизиқлар ёрдамида асослади.

Пул тўлаш борасидаги муаммони ҳал этгач, орадан бироз вақт ўтиб, Бенгалиядаги қамоқхонада тартиб ўрнатишга киришди. Гап шундаки, содир этган оғир жиноятлари учун бу ерда жазо ўтаган айрим маҳкумлар озодликка чиққач, ўзларини ижтимоий хавфли бўлмаган енгил жиноятлари учун жазо ўтаб чиққан кишидек кўрсатишарди. Ҳершелнинг кўрсатмасига кўра, маҳкумлар рўйхатига уларнинг бармоқ излари илова қилингач, бундай ҳолларга бутунлай чек қўйилди.

Ютуқлардан руҳланган Уильям Ҳершель кашфиётининг самарасини Англияда синаб кўрмоқчи бўлди. Бунинг учун лорд Жеймс Тичберннинг миллионлик мероси билан боғлиқ масалани ҳал этишда ўзининг хизматини таклиф қилди. Ушбу жараён 30 йилдан буён давом этиб келаётган эди. Австралиялик Кастро фамилияли фирибгар ўзини лорд Жеймснинг бедарак йўқолган ўғли деб таништириб, Тичберннинг беҳисоб бойликларига даъвогарлик қила бошлаганди. Лорднинг кўзи хиралашиб қолган бевасини алдашга, унинг қариндошлари, шифокорлари, ҳатто адвокатларини ҳам чалғитишга муваффақ бўлганди. Фирибгарни фош этиш учун бир неча йил ва катта миқдорда суд харажатлари талаб қилинди.

Ҳершель Англия турмалари бош директорига йўллаган хатида ўз усули ёрдамида Кастрони осонгина фош эта олишини баён қилди. Аммо турмалар бош директори унга жавобан яхшилаб даволанишни, айниқса, бошини даволатишни тавсия қилди.

Охир-оқибат ҳақиқат тантана қилди. Ҳершелнинг кашфиёти бутун дунёда кенг қўллана бошланди. Айниқса, Англияда ушбу усулдан самарали фойдаланилди. Масалан, 1948 йилда тўрт ёшли қизалоқ Жунн Энн Девни ўлдирилганидан кейин полициячилар криминалистика тарихида мисли кўрилмаган чора кўришди – жиноят содир этилган Блэкберн шаҳрининг катта ёшдаги аҳолисини, аниқроғи, эркакларни ёппасига текширувдан ўтказишга, яъни ҳамманинг бармоқ изларини олишга қарор қилишди.

Қизалоқ 15 майга ўтар кечаси «Куин-парк» шифохонасининг болалар бўлинмасидан ўғирланган эди. Тез орада унинг боши мажақланган ҳолдаги мурдаси касалхона яқинидан топилди. Шифохона синчиклаб кўздан кечирилганида, Жуннинг каравоти остидан дистилланган сув шишасини топиб олишди. Унда жиноятчининг бармоқ излари қолган эди.

Полициячилар бир неча ой давомида ёши 16 дан ошган эркак­ларнинг бармоқ изларини олишда давом этишди. Деярли барчанинг – 45 минг кишининг бармоқ изи олиб бўлинди. Аммо ҳамон керакли, изланаётган бармоқ изи топилмаган эди. Изқуварларнинг ҳафсаласи пир бўлишига бир баҳя қолди. Ахир, ўзингиз ўйланг, шунча саъй-ҳаракат, меҳнат беҳудага кетса-я. Фақат бармоқ изи ҳали олинмаган бир неча юз киши қолганди, холос. Полициячилар охирги кўчадаги хонадонларни текширишга киришишди. Конс­тебль Кэлверт Бирлей кўчасидаги
31-уйга кириб, хонадон соҳибасининг 22 ёшли ўғли Питер Гриффитнинг бармоқ изини олди. Ва ниҳоят полициячиларга омад кулиб боқди. Питернинг бармоқ излари сув шишасида қолдирилган бармоқ изларига мос келди. Бунинг устига, Гриффит айнан «Куин-парк» шифохонасида асаб касаллигидан даволангани аниқланди. Тез орада Питер бутун умр хотин-қизлардан қўрққанини, шунинг учун ҳимоясиз қизчани ўлдиришга қарор қилганини тан олди.

Дактилоскопияни англияликлар ўйлаб топишди, америкаликлар эса ҳар қанақасига алдашга уриниб кўришди. Ўзининг шов-шувли жиноятлари билан ном қозонган Ма Баркер жиноий гуруҳи аъзолари полиция таъқибидан қочиб қутулиш учун ўзларининг ташқи қиёфасини, ҳатто бармоқ изларини ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Жарроҳ Жозеф Моран санитарияга зид шарт-шароитларда гангстерлар Карпис ва Фрэд Баркернинг бармоқлари учидаги терисини кесиб ташлади. Шундан сўнг улар то жароҳатлари битгунича оғриқни қолдириш учун тақиқланган препаратларни қабул қилишди. Орадан бир неча кун ўтиб, не кўз билан кўрсинларки, бармоқлари учини қоплаган янги теридаги папилляр чизиқлар илгаригилари билан бир хил эди. Жиноятчилар жарроҳни ичириб, маст қилиб, Мичиган кўлига чўктириб юбордилар.

Жиноят оламининг яна бир «обрўдори» Жон Диллинжер 1934 йилда жарроҳлар Уильям Лезер ва Говард Кэсседига бармоқларидаги папилляр чизиқларни жарроҳлик операцияси йўли билан йўқ қилишни сўраб мурожаат этади. Шифокорлар уни норози қилишдан қўрқиб, бунга журъат этишолмайди. Шунинг учун бармоқларининг учини кислота ёрдамида куйдиришади. Аммо 1934 йил 22 июль куни Федерал қидирув бюроси агентлари Диллинжерни отиб ташлашгач, унинг бармоқлари учидаги папилляр чизиқлар яна тиклангани маълум бўлади. Шу тариқа, бармоқ излари инсоннинг шахсини тасдиқловчи ўзгармас «муҳр» эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топади.

Ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталарида россиялик бир ўғри милиция ходимлари устидан кулишга қарор қилади. У ҳар сафар бирор хонадонга ўғриликка тушганида, шундоқ кўзга ташланиб турадиган жойда бармоқ изини атайлаб қолдириб кетарди. Фақат ушбу бармоқ изларида папилляр чизиқлар эмас, кўз расми акс этарди.

Туллак ўғри ўн йил деганда қўлга олинади. Сўроқ пайтида найранги сири очилади. Устаси фаранг ўғри ҳар гал бармоғини кўз шаклидаги брелокка қаттиқ босиб туриб, кейин воқеа жойида кўзсимон бармоқ изи қолдирар экан.

 

Интернет материаллари асосида Бобомурод ТОШЕВ тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЭЛГА ҚИЛСА БИР ЖАФО


    юз қатла фарёд айларам

    Агар рақамларга назар ташласак, Алишер Навоий яшаган давр билан бизни салкам олти асрлик вақт девори ажратиб туради.

    ✔ 22    🕔 12:23, 11.02.2019
  • ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА


    осойишталикни сақлаш, хавфсизликни таъминлашдир

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Жиззах шаҳар ИИОФМБга қарашли 3-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишаркан, унга вилоятда жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    ✔ 12    🕔 12:15, 11.02.2019
  • ИНСОН ШАХСИНИ  ТАСДИҚЛОВЧИ «МУҲР»


    Уильям Ҳершель XIX асрнинг охирларида Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги маъмуриятида хизмат қиларди. У йилдан йилга маош олиш учун келадиган аскарлар сони кўпайиб бораётганига ҳайрон бўларди. 

    ✔ 30    🕔 10:38, 04.02.2019
  • МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ


    2019 йилнинг 26 январь куни Ички ишлар вазирлигида жойлардаги кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлар, ўз хавфсизлиги хизмати ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида ўтган йилги фаолият якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 28    🕔 10:31, 04.02.2019
  • ЁШЛАРГА ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЕРАК


    Барчамизга аён бир ҳақиқат бор: бола ҳеч қачон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Уни эътиборсизлик ва носоғлом муҳит шу йўлга етаклаши мумкин. Фарзанд тарбияси хусусий иш эмас, балки ижтимоий масаладир.

    ✔ 45    🕔 12:18, 28.01.2019
  • ОДДИЙ КАСБ ЭГАЛАРИ


    ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

    Арабчадан олинган «котиб»  сўзининг луғавий маъноси (хат) ёзувчи, (китоб) кўчирувчи демакдир. Ота-боболаримиз азал-азалдан ёзувга катта эътибор беришган. 

    ✔ 32    🕔 12:06, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;