ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР ХОТИРЖАМЛИККА АСОС БЎЛОЛМАЙДИ

10:44, 04.02.2019
ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР ХОТИРЖАМЛИККА АСОС БЎЛОЛМАЙДИ

Ўтган йили мамлакатимизда жиноятчилик 2017 йилга нисбатан сезиларли камайишга эришилди. Бунда ички ишлар органларининг патруль-пост, профилактика, жиноят-қидирув тизими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда, кечаю кундуз олиб борган хизматлари муҳим аҳамият касб этмоқда.



Пойтахтимиздаги «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қ. Бурҳонов шундай маълумот берди. Вазирликнинг барча соҳавий хизматлари раҳбарлари, маҳаллий ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари иштирок этган тадбир аввалида ўтган йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар юзасидан кенг маълумот тақдим этилди.

Генерал-майор Қ. Бурҳоновнинг таъкидлашича, тизим ходимлари содир этилган жиноятларнинг сабабларини, хусусан, кўп кузатилаётган оила-турмуш, қариндошлар, қўни-қўшнилар доирасидаги жиноятларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли билан учрашувлар ўтказилаётгани, уйма-уй юриб ўрганиш амалиётининг йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Буни шу турдаги жиноятлар 19,5 фоизга камайганида ҳам кўриш мумкин.

Анжуманда қайд этилганидек, ўтган йили рес­публикамиздаги 2301 та маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади. Албатта, бу қувонарли ҳолат. Лекин бу хотиржамликка асос бўла олмайди. Битта бўлса-да, жиноят содир этиляптими, демак, бу хизмат самарадорлигини янада оширишни, жиноятларнинг сабаб ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этишни талаб этади. Шу мақсадда жиноятчиликни жиловлашда жамоатчилик иштирокини янада кучайтириш зарур.

Муқаддам судланганларнинг яна қайта жиноят содир этиши салбий ҳолат. Бунга кўп ҳолларда турли омиллар, жумладан, иш билан банд бўлмаслик, уларни жамиятдан ажратиб қўйиш, моддий етишмовчилик кабилар сабаб бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда, ўтган йили жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг
88 фоизини ишга жойлаштиришга эришилди. Уларнинг 24 фоизига моддий ёрдам кўрсатилиши натижасида муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этиш 49,1 фоизга камайди.

Тадбирнинг иккинчи қисми савол-жавобларга бой бўлди.

 

Фозил МАМАШАРИПОВ.

Содиқ ҲАКИМОВ

олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;