КИТОБХОН ХОДИМ – БИЛИМЛИ ХОДИМ

10:44, 04.02.2019
КИТОБХОН ХОДИМ –  БИЛИМЛИ ХОДИМ

ИИВ ППХ ва ЖТСББ Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.



Тадбир аввалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфидаги «Китоб олами» дўкони билан ҳамкорликда ташкил этилган ярмарка осойишталигимиз посбонларида катта қизиқиш уйғотди. Унда ходимлар «Шарқ зиёкори» китоблар маркази, «Янги аср авлоди», «Ўқитувчи» ва республикамизнинг бошқа етакчи нашриётларида чоп этилган 230 номдаги 500 га яқин бадиий, илмий ва ҳуқуқий адабиётлар билан яқиндан танишди. Айниқса, тарихий ва ахлоқий мавзудаги асарлар кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

Шунингдек, ходимларнинг маънавий оламини бойитиш, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини ошириш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида «Антиқа совчилар» номли спектакль намойиш этилди.

– Бу тадбир барчамизга чексиз қувонч бағишлади, – дейди батальон ходими, сафдор Муҳаммаджон Убайдуллаев. – Чунки бундай учрашувлар хизмат самарадорлигини янада ошириб, ватанимиз тинчлиги йўлида чинакам қалқон бўлишга замин яратади.

 

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;