ТЕРМИЗДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАРИНИ БЕРИШ БОШЛАНДИ

10:45, 04.02.2019
ТЕРМИЗДА ХОРИЖГА  ЧИҚИШ БИОМЕТРИК  ПАСПОРТЛАРИНИ БЕРИШ  БОШЛАНДИ

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида фуқароларга хориж­га чиқиш биометрик паспортини бериш бошланди.



Жорий йилнинг 5 январида бошқармага махсус техник қурилмалар ўрнатилиб, фуқароларнинг хорижий паспорт олиш учун биометрик ва биографик маълумотларини тизимга киритиш ишлари йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 1400 дан ортиқ фуқарога талабномалар шакллантирилиб, улар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилди. Шундан 300 нафардан ортиқ фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспорти тантанали равишда топширилди.

Айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан персоналлаштирилган паспортларни ўз эгаларига тақдим этиш давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда фақат вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида хорижга чиқиш биометрик паспорти учун ҳужжатлар расмийлаштирилаётган бўлса, келгусида ҳар бир шаҳар ва туман ИИБда ҳам шундай имкониятларни яратиш режалаштирилмоқда. Шунда фуқаролар ўз яшаш ҳудудларида жойлашган ички ишлар бўлимлари орқали хорижга чиқиш биометрик паспортини олиши мумкин.

Фарҳод ТОШБОЕВ,

капитан.

Сурхондарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;