БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

10:45, 04.02.2019
БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарорига биноан, ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Тошкент шаҳар марказида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун ўқув йиғини ташкил этилди.



Ўқув йиғинида марказ ҳамда Миллий гвардия ҳарбий техника институтининг малакали мутахассислари томонидан турли йўналишлар ва фанлар бўйича машғулотлар ўтказилди. Ушбу машғулотларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги, турли йўналишларда хизмат олиб бориш жараёни, жисмоний куч ишлатишнинг асослари ва тартиби, ушланган шахсларни ички ишлар органларига олиб бориш, фавқулодда қалтис ва хавфли вазиятларда ўзини ўзи бош­қариш ва эмоционал ҳолатларга тайёрлаш, аҳоли билан муомала маданияти, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйи­ча назарий-амалий билим ва кўникмалар берилди.

Ўқув йиғини якунида битирув тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирни марказ бош­лиғи,
полковник А. Усмонов очиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти бўйича чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши, аҳоли ва жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ва мулоқот ўрнатилиши орқали белгиланган вазифалар ижросига эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Марказда ҳарбий хизматчилар хизмат фаолиятининг асосий негизини ташкил этувчи мажбуриятларни, шунингдек, фуқаролар билан муомала маданиятини ҳамда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантирганликлари шубҳасиз.

 

Жонибек МИРЗАЕВ,

катта сержант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;