ИЛК ЎҚУВ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

10:46, 04.02.2019
ИЛК ЎҚУВ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

 Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг икки ҳафталик ихтисослаштирилган ўқув-амалий курси якунига етди. 


30 январь куни ўқув курсининг дастлабки битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг қўмондони, полковник Ф. Ортиқов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Р. Хатамов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А. Темирханов, шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ўқувчилари қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, ўқув курси давомида тингловчилар учун куннинг биринчи ярмида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилган бўлса, иккинчи ярмида Нукус шаҳрининг криминоген ҳудудларида Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда хизмат олиб бориши ташкил этилди. Бу жараёнда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан чекланиб қолинмасдан, маънавий-маърифий тадбирлар, профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди.

– Тингловчилар ҳудудларда хизматни ўташ даврида амалга оширган ишлари, профилактик суҳбатлар давомида аниқланган муаммоларни телеграм каналига жойлаштириб бориши йўлга қўйилди. Бу қайсидир даражада ҳудудларда яшовчи аҳолининг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилди, дейиш мумкин. Масалан, «Телемарказ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи келишмовчилик туфайли ажрашиш олдида турган оила яраштирилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСБда ташкил этилган ишчи штаб бошлиғи, подполковник
Е. Қайпназаров.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳбарлигида юртимиз осойишталиги ва жамоат хивфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Шундан сўнг ўқув курси тингловчиларига сертификатлар топширилди. Энг яхши натижаларни қўлга киритган 8 нафар тингловчи эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан рағбатлантирилиб, уларга фахрий ёрлиқлар берилди.

Тадбир сўнгида йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Шимолий-ғарбий ҳарбий округи ва Миллий гвардия ходимларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

 

Азамат ПИРНИЯЗОВ.

Қорақалпоғистон Республикаси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;