ИШЧАН МУҲИТ ВА ТАНҚИДИЙ РУҲДА

10:46, 04.02.2019

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 


Ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ички ишлар органлари фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Респуб­ликаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди.

Ишчан муҳитда ўтган йиғилишда таъкидландики, жамоат хавфсизлигини таъминлаш механизмини амалга ошириш учун жойларда давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчилик тузилмаларининг куч ва воситаларини сафарбар этиш талаб даражасида ташкил қилинмаган. Янгиер, Гулистон шаҳарлари, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод туманларида аёллар, болалар ва ўсмирлар жиноятчилигининг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар талабга жавоб бермайди. Профилактик ҳисобда турувчиларнинг бандлиги таъминланмаган.

Йиғилишда маҳаллалар кесимидаги фаолият ҳам танқидий таҳлил қилинди. 2018 йилда 20 та маҳаллада ҳудудда қайд қилинган барча жиноятларнинг 30 фоизи содир этилган. Бу жиҳатдан Гулистон шаҳрининг Тараққиёт, Намуна маҳаллалари ва Янгиер шаҳрининг Шодлик, Обод маҳаллалари «пешқадамлик» қилмоқда.

Йиғилишда ижобий жиҳатлар ҳам қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришгани, хизмат мажбуриятларини бажаришда ибрат кўрсатгани учун Боёвут тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори Гулчеҳра Суюновага муддатидан илгари катта лейтенант, туман ИИБ тергов бўлинмаси катта терговчиси Азизбек Мамаюсупов ва худди шу бўлинма терговчиси Нигора Мамаюсуповага капитан унвонлари берилди.

– Вояга етмаганлар ва ёшларни тарбиялаш бўйича амалга оширган ишларим юқори баҳоланганидан хурсандман, – дейди катта лейтенант Г. Суюнова. – Болалар билан ишлаш катта саъй-ҳаракат, мустаҳкам ирода ва ёш авлод қалбини тушунишни талаб этади. Раҳбарият томонидан кўрсатилган рағбат хизмат фаолиятимга янада масъулият билан ёндашишга ундайди.

Йиғилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи аъзолари учун мақбул шароитларни яратишнинг аҳамияти қайд этиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича бажарилган ишлар юзасидан вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш сўнгида вилоят ички ишлар органлари фаолияти таҳлили ҳамда муҳокама этилган масалалардан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ғайрат ЭРНАЗАРОВ.

Сирдарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;