ОДАМЛАР ТИНЧ ШАРОИТДА ЯШАШИ КЕРАК

10:47, 04.02.2019
ОДАМЛАР ТИНЧ ШАРОИТДА ЯШАШИ КЕРАК

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура – ҳаммаси халққа хизмат қилиши керак.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти.



Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ИИВ, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди. Бунинг натижасида «Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат» концепцияси асосида юртимизда жамоат тартибини таъминлашга қаратилган ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида худди шундай ёндашувнинг гувоҳи бўлдик. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва туман ҳокимияти ўзаро ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаб, ҳудудда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш борасида астойдил ҳаракат қилишмоқда.

– Айни пайтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан, Миллий гвардия билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган, – дейди туман
ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Баҳромов. – Аҳоли уларнинг елкама-елка туриб хизмат қилаётганига гувоҳ бўлишяпти. Албатта, ҳамкорликдаги фаолият сезиларли натижаларни бермоқда. Жиноятчилик камайиб, аҳоли хавфсизлиги таъминланяпти.

Яқинда Тошкент шаҳридаги Ёшлар марказида «Жиноятчиликнинг олдини олишда маданият ва санъатнинг ўрни» мавзуида ташкил этилган тадбир ҳам бу ҳамкорликнинг узвий давоми бўлди. Унга таниқли санъат намояндалари таклиф этилди. Эл ардоғидаги ижодкорлар ёшларга тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тузилмалараро ҳамкорлик шарофати билан ҳудудларда тинчлик-осо­йишталик мустаҳкамланмоқда. Фуқароларнинг эртанги кунга ишончи ортиб, тинч ва осойишта шароитда яшаш, меҳнат қилиш имконига эга бўлишмоқда. Ҳаётда энг асосийси ҳам шу эмасми?

Азиза ЖОНИЕВА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;