ТУЯ СУТИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

12:06, 11.02.2019
ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ

Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.



 Туя сути мазали ва тўйимли маҳсулотдир. Унинг таркибида В1, В2 витаминлари, темир, фосфор, олтингугурт, кальций моддалари мўл. Айниқса, С ва Д витаминлари сигир сутига нисбатан уч баробар кўп. Сут шакари – казеин ва лактоза моддалари эса, аксинча, кам миқдорда бўлади. Агар беморнинг иммунитети (организмнинг касалликларга қарши чидамлилиги) паст бўлса, ҳар куни 0,5 литрдан янги соғилган туя сутини оч қоринга ичиб юрсин. Сўнгра 4 соат ўтгач овқатланса, бир ой ёки 40 кун ўтгандан кейин ўзида ижобий ўзгаришларни ҳис этади.

Туя сутини ичиш даврида бемор аччиқ, шўр, дудланган ва турли консерва муҳсулотларини истеъмол қилмаслиги, шунингдек, спиртли ичимликларни ичиш, сигарет чекишдан тийилиши керак. Чунки парҳез туя сутининг шифобахш таъсирини оширади. Дастлаб бу сутни истеъмол қилганда, беморнинг ичини суриши мумкин. Яна қусиш эҳтимоли ҳам бор. Бу ҳолатда ҳам бемор сут ичишни тўхтатмаслиги керак. Организм бу вақтда танадаги ортиқча хилт (шлак)лар, токсин (заҳар)лардан тозаланаётган бўлади. Шунда ҳам ич кетиши тўхтамаса, туя сутидан тайёрланган қатиқ ичиш лозим.

Туя сути табиий, тоза асал билан ичилса, гижжаларни йўқотиб, меъда-ичак тизимидаги яраларни тузатади. Янги соғилган туя сути гастрит (меъда шиллиқ қавати яллиғланиши)га даво ҳисобланади. Шунингдек, сил касаллиги ва пневмония (зотилжам)да ҳам табиблар туя сути ичишни тавсия этишади. Шакар билан аралаштириб ичилган туя сути тери рангини тиниқ ва чиройли қилади, ажинларни текислайди.

 

Маҳфуза БОЙМАТОВА тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 15    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 18    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 37    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 29    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 23    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ОДДИЙ СУВНИНГ  АҲАМИЯТИ


    Ўзимизни ёмон ҳис қилсак, одатда, буни чарчоқ ёки стресс­лар, витаминлар етишмовчилиги ва бошқа сабаблар билан изоҳлаймиз. Эшитишимча, организм шу тариқа оддий сувга эҳтиёж сезаркан. Шу тўғрими?

    Санобар САИДОВА.

    Жиззах вилояти.

    ✔ 30    🕔 10:24, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;