ЮРТГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН ЭЛДА АЗИЗ

12:07, 11.02.2019
ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ

Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.


 Уни муваффақиятли тугаллаб, ички ишлар органларида турли лавозимларда хизмат қилди. Оддий инспекторми ёки туман, шаҳар ИИБ бошлиғими, қаерда ишламасин, фидойилиги билан ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди. 1992 йилда Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 1997 йилда нафақага кузатилди.

 – Собитхон Акрамовдаги шижоат, мардлик ва қатъиятлилик барчага ўрнак бўлади, – дейди Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов. – Бу фидойи инсон мустақилликнинг дастлабки йилларида водийда, айниқса, Наманган вилоятида экстремистик ҳаракатлар кучайган йиллари хизмат қилган. Ўша пайтда бутун вилоятга қутқу солган, аҳолининг тинчини бузиб, турли террорчилик ҳаракатларини содир этганлар билан кураша олганди. Ўшанда террорчилар бир ички ишлар органи ходимини ваҳшийларча ўлдириб, Собитхон Акрамовнинг уйи олдига ташлаб, «сен ҳам шундай аҳволга тушасан», деб ёзиб кетади. Ҳақиқий осойишталик посбони бундан чўчимайди, улар билан курашишни давом эттириб, қўл остидагиларни тўғри йўналтира билди ва ўзи олдинги сафда борди. Шунинг учун ҳам бу инсонни Ватаннинг ҳақиқий ҳимоячиси, фидойи фуқароси десак, арзийди. Унинг бу жасорати барча ички ишлар органлари ходимлари учун намунадир.

— Собитхон Акрамов билан тенгдошмиз, — дея ўтган йилларни эслайди Наманган вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Тоҳиржон Нўъмонов. — Даставвал Поп, кейинроқ Наманган ва Давлатобод туманларида фаолият кўрсатганида соҳавий йўриқномаларни ўтказиш, бўлинмаларни жиҳозлаш бўйича кўп ишларни биргаликда олиб борганмиз. У ҳар доим ўз ишига талабчанлик билан ёндашар, ҳеч қачон ҳорғин кайфиятда кўрмаганмиз. Ҳамиша ғайрат билан ишлар, қўл остидагиларга ҳам шуни уқтирар ва талаб қиларди.

Унинг яна бир хусусияти бор эдики, ҳамма ҳавас қилишга муносиб. Яъни, инспекторлигида қандай камтар бўлса, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари даражасига етганида ҳам ўшандай хокисорлигича қолди. У одамларни ажратмас, барчага бир хил муомала қиларди. «Мен ҳам оддий оила фарзандиман. Одамларга дардини бемалол айтиш эркинлигини бермасак, улар бизга нисбатан ўзларида яқинлик ҳис қилмас экан, жиноятчиликка қарши курашишда уларнинг ёрдамига таяна олмаймиз»,  дея кўп таъкидларди.

— Собитхон акадан нафақат иш, балки ҳаётда ҳам асқатадиган кўп фазилатларни ўрганганмиз, — дейди унинг шогирдларидан бири, нафақадаги подполковник Турсунпўлат Холматов. — Оғир жиноятлар содир этилса, гуруҳ билан, албатта, ўзи чиқар, жиноят очилгунча йўл-йўриқ кўрсатиб турарди. Унинг панд-насиҳатларига амал қилиб кам бўлмадик.

Собитхон Акрамов турмуш ўртоғи Хадичахон билан тўрт нафар қиз, бир нафар ўғилни тарбиялаб, эл корига ярайдиган инсонлар қаторига қўшди. Ўғли Алишер чорвачилик ва паррандачилик соҳасини ривожлантираётган фермерлардан бири.

– Бир куни озгина мазам бўлмай уйда ўтиргандим, – дея эслайди Собитхон Акрамов. – Уйимиз олдига машина келиб тўхтади. Ким экан, деб қарасам, уч-тўрт нафар танишлар кириб келишди. Не кўз билан кўрайки, улар орасида, яна бир таниш чеҳра бор эди. Яқинроқ келганида таниб, юрагим ҳапқириб кетди. Мени генерал-полковник Зокиржон Алматов йўқлаб келган экан. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. Зокиржон ака мен билан кўп йиллик қадрдонлардай кўришиб, хол-аҳвол сўради. Тўғри, вилоят ИИБдан келиб хабар олиб туришади. Аммо Тошкентдан, генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг ўзлари йўқлаб келиши кутилмаган қувонч эди...

Ўзидан мангу хотира қолдирадиган инсонлар учун туғилиш чинакам бахтдир, дейди донолар. Дарҳақиқат, Собитхон Акрамовнинг ҳаёт йўли ана шундай эзгуликка тўлиб ўтмоқда.

Дилдора РАҲМОНОВА.

Садриддин ШАМСИДДИНОВ.

Наманган вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР


    Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.


    ✔ 20    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ


    Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.

    ✔ 12    🕔 12:08, 11.02.2019
  • ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ


    Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.

    ✔ 14    🕔 12:07, 11.02.2019
  • ФИДОЙИЛАР КАСБИНИ СОҒИНАР


    Ёқубхўжа Тиллахўжаев узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. 

    ✔ 12    🕔 12:07, 11.02.2019
  • «СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ, УСТОЗ!»


     Табиатан тиниб-тинчимас бу фидойи инсон нафақага чиқиб, бекор ўтиргани йўқ. Қўни-қўшнилар уй бошқарувчиси этиб сайлаб қўйишган истеъфодаги полковник Муитжон ака Фозилов жамоатчилик ишини ҳам қойил қилиб бажаряпти.


    ✔ 38    🕔 12:15, 28.01.2019
  • ИБРАТЛИ УМР СОҲИБИ


    Ички ишлар органларининг шундай фахрийлари борки, улар нафақадалигига қарамай, она юртимиз равнақи ва фаровонлиги, тинчлик-осойишталигини таъминлаш йўлида ёшларга ўрнак бўлмоқда. 

    ✔ 33    🕔 11:48, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;