ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ, БИЛИМДОН УСТОЗ

12:08, 11.02.2019
ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ

Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.


 Республикамиз ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар эса Анвар акани соҳага кўп йиллик меҳнати сингган таж­рибали инсон сифатида алоҳида эъзозлашади. Чунки унинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти ички ишлар органларида ўтган. А. Девятов 1976–2006 йилларда Андижон шаҳар ИИБда терговчи, вилоят ИИБ Ахборот маркази инспектори, катта инспектори ва бошлиғи, шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот маркази бошлиғи лавозимларида хизмат қилди. Ўз касбини бажариш билан бирга, соҳа ривожи йўлида юзлаб шогирдлар етиштирди. Унинг самарали меҳнатлари зое кетмади ва 2003 йили «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Анвар Девятов 2006 йилдан ИИВ Академиясида иш бошлади ва ёшларга сабоқ беришни ўзининг эзгу тамойилига айлантирди. Ҳозирги кунда у жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси катта ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

– Бугунги ёшларга ҳавасим келади, – дейди А. Девятов. – Президентимиз ташаббуси билан уларнинг билим олиши, келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу боис машғулотлар чоғида доим бир нарсани алоҳида таъкидлайман, бундай шароит ва имкониятлардан фойдаланиб ўқиб-изланиш, пухта билим эгаллаш лозим. Шундагина юртимизда кечаётган ислоҳотларга мос, замонавий кадрларни камол топтирамиз.

Анвар Девятовни ҳамкасблари ва шогирдлари ана шундай юксак эҳтиром билан қадрлайди. Дарвоқе, у киши ИИВ Академияси фахрийлар кенгашининг раиси сифатида ҳам турли тадбирларни ўтказишда доимо бош-қош. Табаррук ёшга етган бўлса-да, унинг йигитларга хос ғайрат-шижоати, ҳамон юксак довонлар сари интилишига нафақат тингловчи ва курсантлар, балки барча ҳамкасблари ҳам ҳавас қилади.

 

Лейтенант Жамшид ХОЛОВ тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР


    Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.


    ✔ 20    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ


    Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.

    ✔ 13    🕔 12:08, 11.02.2019
  • ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ


    Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.

    ✔ 14    🕔 12:07, 11.02.2019
  • ФИДОЙИЛАР КАСБИНИ СОҒИНАР


    Ёқубхўжа Тиллахўжаев узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. 

    ✔ 12    🕔 12:07, 11.02.2019
  • «СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ, УСТОЗ!»


     Табиатан тиниб-тинчимас бу фидойи инсон нафақага чиқиб, бекор ўтиргани йўқ. Қўни-қўшнилар уй бошқарувчиси этиб сайлаб қўйишган истеъфодаги полковник Муитжон ака Фозилов жамоатчилик ишини ҳам қойил қилиб бажаряпти.


    ✔ 38    🕔 12:15, 28.01.2019
  • ИБРАТЛИ УМР СОҲИБИ


    Ички ишлар органларининг шундай фахрийлари борки, улар нафақадалигига қарамай, она юртимиз равнақи ва фаровонлиги, тинчлик-осойишталигини таъминлаш йўлида ёшларга ўрнак бўлмоқда. 

    ✔ 33    🕔 11:48, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;