ВИРТУАЛ ВА СИТУАЦИОН МАШҒУЛОТЛАР ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРАДИ

12:09, 11.02.2019
ВИРТУАЛ ВА СИТУАЦИОН МАШҒУЛОТЛАР ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРАДИ

Академиянинг дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси томонидан ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида замонавий инновацион технологиялар асосида виртуал ва ситуацион машғулотлар жорий қилинди.



Дастлабки терговнинг ўзига хослиги, унинг нозик томонларини билиш учун курсантлар содир этилган жиноят бўйича терговга қадар текширув ишларидан бошлаб, жиноят ишини қўзғатиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш, яъни жиноят ишининг судга қадар бўлган босқичи моҳиятини тўла тушуниб етиши лозим. Бунда бўлажак мутахассисларнинг жиноят ишини тергов қилишдаги бевосита иштирокини ситуацион машғулотлар орқали таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Машғулотларнинг амалиёт ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётгани курсантларнинг амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Муҳими, ҳар бир курсант тергов жараёнида бевосита иштирок этиш баробарида, ўзини қизиқтирган саволларга амалий мисоллар ёрдамида жавоб олмоқда.

Кафедра мутахассисларининг фикрича, ситуацион машғулотларнинг курсантларда амалий кўникмалар ҳосил қилишдаги аҳамияти катта. Айниқса, криминалистик экспертизалар, тезкор-қидирув фаолияти ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедралари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани муҳим омил бўлмоқда. Бу жараёнда ҳар бир курсант содир этилган жиноятларни фош этиш, айбдорларни аниқлаш, уларни қўлга олиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш сингариларнинг барчасини ўзи бажаради.

Курсантлар орасидан танлаб олинган прокурор терговчининг судга тақдим этган тегишли материаллари асосида унинг илтимосномаси орқали суд томонидан қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарилишига эришади. Жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш қонун талаби ҳисобланади. Шу боис ушбу ишни тергов қилишда нафақат жиноят содир этган шахсларнинг айбини исботловчи далилларни тўплаш, балки жиноятларнинг олдини олиш масалаларига ҳам эътибор қаратилади. Маҳаллада жавобгарликка тортилган шахслар билан етарли даражада тарбия­вий ишлар олиб борилмаганлиги учун маҳалла оқсоқолига нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Тергов натижалари прокурор, терговчи ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида маҳалла жамоатчилиги орасида муҳокама қилинади.

Умуман олганда, ўқув жараёнига татбиқ этилаётган бу каби ситуацион машғулотлар назария ва амалиётни уйғунлаштириш, таълим жараёни сифатини ошириш ҳамда курсантларда мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини бермоқда.

 

Дилрабо КАРИМОВА,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;