ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

12:11, 11.02.2019
ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Сўнгги йилларда аёл ходимларимиздан бир неча нафари Ички ишлар вазирлигининг мукофотларига сазовор бўлишди, ўқитувчи-мураббийлар турли фанлар бўйича илмий даражаларни қўлга киритишди.


 Иқтидорли курсант қизларимиз эса республика фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишмоқда. Қувонарлиси, улар орасида спортнинг турли йўналишлари бўйича республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари ҳам бор.

Бугунги кунда таълим муассасасида юздан зиёд шаҳодатланган ва меҳнат шартномаси асосида ишловчи хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўқув-тарбия жараёни билан бирга, турли бўғинларда ташаббус кўрсатаётгани қувонарли, албатта. Бундан ташқари, ўқув курсларида таълим олаётган курсант қизларимиз ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлиб, бу борада аниқ режа асосида чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Айниқса, ёшларимизнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, қобилият ва иқтидорини тўла намоён этиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби масалаларга катта эътибор қаратиляпти. Ана шу мақсадда «Жамоада ахлоқий-руҳий муҳитни соғломлаштиришда ўзини ўзи тарбиялаш масаласи», «Таълим-тарбия, оилага тингловчи қизларни тайёрлаш масалалари», «Шахсий гигиена ҳамда тозаликка риоя этиш», «Қизлар маънавиятини шакллантиришда урф-одат, анъаналар ва миллий қадриятларимизнинг ўрни» каби долзарб мавзуларда мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда.

Кенгаш томонидан хотин-қизларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя­лаш, улар учун муносиб меҳнат ҳамда яшаш шароитларини яратиш, шунинг­дек, рағбатлантириш йўналишида ҳам аниқ мақсадли тадбирлар йўлга қўйилган.

Наталья КОНДРАТЬЕВА,

Хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;