БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ – КУРСАНТГА ҚАНОТ

12:12, 11.02.2019

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.



Ташкилот ташаббуси билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялаш ҳамда жамиятимиздаги ислоҳотларда фаоллигини оширишга муҳим туртки бўлмоқда. Икки мингга яқин аъзони ўз сафига бирлаштирган ташкилот фаоллари учун жорий йил улкан мақсадлар билан бошланди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Буюк келажагимиз посбонлари» кўрик-танлови ўтказилди. Унда ўқув курсларининг «Омадли курсантлар», «Адолат мезони» ва «Академия ўғлонлари» жамоа­лари ўзаро беллашди. Ғолиб ва сов­риндорлар тадбир ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ёшлар иттифоқи ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида ҳам Академия курсантлари жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Унда таълим муассасаси курсантлари Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Олий ҳарбий божхона институти ҳамда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ёшлари билан беллашди. Икки босқич асосида ўтказилган танлов якунида Академия жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади.

Шу ўринда айтиш жоизки, ташкилот етакчилари курсант-тингловчиларнинг санъатга бўлган қизиқишларини юксалтириш, истеъдодли ходим ҳамда курсантларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда ҳам яқин кўмакчи бўлмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгараги ўз атрофига иқтидорли ёшларни жамлаган. Улар томонидан бадиий кечалар, мушоиралар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ўтказиляпти. Қолаверса, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида китоб ярмаркалари, «Энг илғор китобхон ходим», «Энг илғор китобхон курсант» кўрик-танловлари ҳам ўтказиляптики, булар ёшларни юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омил вазифасини ўташи шубҳасиз.

 

Зафар ОХУНОВ,

катта лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 13    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;