ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

12:12, 11.02.2019
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.


 Илмий даражага эга ходимларнинг 13 нафари профессор ва 56 нафари доцент илмий унвонига эга бўлиб, илмий салоҳият 33 фоизни ташкил этади.

Академия бошлиғининг 2018 йил 30 июндаги «Илмий тадқиқот фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғига асосан, диссертация мавзулари ва тайёрланган диссертацияларни илмий экспертизадан ўтказиш тартиби, муддатлари, мақола, тезисларни нашрга тайёрлаш ҳамда илмий мактаблар фаолиятини ташкил этиш, уларга қўйиладиган талаблар, талабгорларни илмий унвонга тақдим этиш тартиби, илмий, ўқув адабиётларини тайёрлаш, илмий тадқиқот фаолияти натижаларини амалиёт ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш, муҳими, ходимлар томонидан ўтказиладиган илмий тадқиқотларнинг сифатини ошириш, ёшларни илмий изланишларга қизиқтириш, кўмаклашиш, жалб этиш борасида таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Яъни, Академияда фаолият олиб бораётган ҳар бир профессор-ўқитувчининг илмий тадқиқот фаолиятини баҳолаш механизми йўлга қўйилиб, «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришнинг 2018–2021 йилларга мўлжалланган истиқболли дастури» ишлаб чиқилган.

Шунингдек, илмий тўгараклар фаолиятида курсантларнинг инновацион фикрлаш бўйича муайян тадқиқотлар юзасидан илмий хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантиришни таъминлаш мақсадида 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб кафедралар қошида илмий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Қолаверса, «Ҳуқуқий маслаҳатхона» фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Буларнинг бари курсант ва тингловчиларнинг ўқишдан ташқари илмий изланишларини кучайтириш, уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш каби вазифаларни таъминлашга қаратилган.

Аброр ОТАЖОНОВ,

ИИВ Академияси бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, юридик фанлар

доктори, подполковник. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 16    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 13    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;