ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ

12:13, 11.02.2019
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ

«Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 


Айни пайтда у ўз муштарийлари орасида тобора оммалашиб бормоқда. Нашр саҳифаларида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий етуклигини таъминлашга, жамиятимиз ҳаётидаги ислоҳотлар жараёнида фаоллигини янада ошириш ва касбий кўникмаларини бойитишга хизмат қилувчи долзарб мавзулардаги туркум мақолалар чоп этиб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жаҳонда рўй бераётган глобал ўзгаришлар ҳар биримиздан янгича фикрлаб, давр талабларига мос бўлишни, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган шижоатли ёшларни тарбиялашни кун тартибига қўймоқда. Бу жабҳада ёшларимизнинг куч-салоҳияти, эзгу ғоя ва интилишларини рўёбга чиқариш ҳам муҳимдир. Шу маънода газетамиз таълим муассасаси ёшларининг сўз минбарига, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, мулоқот майдончасига айланди. Нашр саҳифаларида «Истиқлол одимлари», «Таълим тақдири – миллат тақдири», «Жараён» рукнлари остида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти, жамиятимизда кечаётган изчил янгиланишларга оид туркум мақолалар бериб борилса, «Курсантларга ёрдам», «Жавоҳирлар хазинаси» рукнларидаги материаллар ёшларнинг маънавий-маърифий, ахлоқий-эстетик дунёқарашини шакллантириш, жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган алломаларнинг ибратли ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништиришга хизмат қилмоқда. «Халқаро ҳамкорлик» рукнида берилаётган мақолалар эса кадрлар тайёрлаш борасида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, илғор ғояларни оммалаштириш ва таълим жараёнига татбиқ этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Шунингдек, газетанинг «Илмий мушоҳада», «Шеърият бўстони» рукнларида ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган материаллар, илмий тадқиқот ишлари натижалари, адабиётга ихлосманд курсант ва тингловчиларнинг энг сара ижод намуналари чоп этиляпти. «Ўқинг – бу қизиқ!», «Биласизми?», «Турфа олам» рукни остидаги материаллар газетхонларда алоҳида қизиқиш уйғотиши, нашр оммабоплигини ошириши шубҳасиз. «Қисқа сатрларда» рукни орқали эса юртимиз ва хорижда рўй бераётган муҳим сиёсий янгиликлар берилади.

Сўнгги пайтларда «Академия ёшлари» нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки вазирлик тасарруфидаги академик лицей ўқувчилари орасида ҳам танилиб бормоқда. Бу ҳам таълим жараёнини маънавий-маърифий масалалар билан ҳамоҳанг олиб бориш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини ўстириш, уларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, фидойилик туйғуларини камол топтиришда муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда.

 

Сирожжон БЕРДИҚУЛОВ,

«Академия ёшлари» газетаси бош муҳаррири, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 14    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 16    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 13    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;