«ЎҒЛИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН»

12:14, 11.02.2019
«ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»

Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.


 Пайариқ тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими ходими, сафдор Жамшид Мажидов автомобиллар кириб-чиқадиган катта дарвоза жойлашган банк ҳовлиси томон йўналди. Яқинлашгани сайин зарб товушлари кучая борди. Тез орада дарвоза тирқишидан бармоқлар кўринди. Босқинчи бор кучи билан илиниб турган қулфни синдириб, ичкарига киришга уринарди.

Дарвоза қулфи синди, ёш йигит бино сари ошиқди. Дафъатан нигоҳи хизмат кийи­мидаги ички ишлар органи ходимига тушди. Унинг қочишдан бошқа иложи йўқ эди. Ходим ўрнатилган тартибда ҳаракат қилиб осмонга огоҳлантирувчи ўқ узди. Қочмоқчи бўлган йигит тўхтади. Шу паллада ҳовлига ходимнинг шериги, сафдор Ўктам Сатторов югуриб чиқди. Жиноятчи қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу жиноят Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Бешқўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Йигит 24 ёшда бўлиб, илгари судланмаган. У пичоқ, мисранг (лом) билан қуролланган, ёнида полиэтилен пакетлар ва ҳатто иккита қора рангли бош кийим ҳам бўлган. Аммо у булардан фойдаланишга улгурмади. Бошқача айтганда, ходимларнинг ҳушёрлиги ва жасурлиги туфайли босқинчи ғараз ниятини амалга ошира олмади.

Вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ушбу ҳодиса юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига миннатдорлик билдирилди.

– Ўғлим билан фахрланаман, – дейди Ж. Мажидовнинг онаси Рисолат опа. –
У болалигидан ички ишлар органларида хизмат қилишни орзу қиларди. Ҳарбий хизматдан сўнг бироз муддат Маданият ва спорт бош­қармасида ишлади. Лекин ўз мақсади сари интилишдан тўхтамади. Она сифатида фарзандимнинг тўғри йўлни танлагани ва севимли касбида ишлаётганидан хурсандман.

Замира БОЛТАЕВА.

Самарқанд вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 10    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;