ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК

12:14, 11.02.2019
ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 


Қувонарли жиҳати, йил давомида битта ўғрилик содир бўлди, холос, бошқа биронта жиноят ёинки ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмади.

– Чанглоқ қишлоғида қурилаётган иморатнинг қурилиш материаллари ўғирлангани ҳақида хабар топганим заҳоти воқеа жойига етиб бордим, – дейди майор У. Ҳақназаров. – Суриштирувлардан сўнг ўғри шу қишлоқдан эканига шубҳа қолмади. Чунки қурилиш ашёлари арава ёки машинада эмас, қўлда кўтариб кетилганди. Шубҳам тўғри чиқди. Шу қишлоқда яшовчи Ю. С. ҳам уй қураётган экан, қурилиш материаллари етмагани учун ўғрилик қилгани маълум бўлди. Маҳалла фуқаролар йиғинида унинг қилмиши муҳокама қилинди. Фаоллар унга танбеҳ беришди, суд томонидан эса жарима солинди.

Маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги 4 та қишлоқнинг ҳаммаси вилоятнинг энг чекка қисмида жойлашган. Ҳудудда яшаётган 6 мингдан ортиқ аҳолининг асосий қисми чорвачилик, боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Қиш ойларида кўпчилик бекор қолиб, уй юмушлари билан шуғулланади, чорва молларини боқади.

– Одамларимиз ёзда ишлаб, қишда асосан дам олишга кўникиб кетишган, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўрозбой Мирзаев. – Бу пайтда кўчабошилар, қишлоқлардаги кексалар ҳар бир хонадондан бохабар бўлишади. Ким нима билан шуғулланяпти, кимни қандай муаммо қийнаяпти? Ҳамма хабар фуқаролар йиғинига келиб туради. Кейин имкони борича масалани ўзимиз ҳал этишга киришамиз.

Ҳозирги кунда туман ЁХБ томонидан инспекторлар келиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича суҳбатлар ўтказишяпти. Пайшанба куни ўтказиладиган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирларида вилоят ҳамда туман ички ишлар органлари масъул ходимлари аҳоли билан учрашувлар уюштиряпти. Охирги йиғилишимиз экстремистик оқимлар ва уларнинг жирканч ишлари ҳақида бўлди. Гарчи қишлоғимиз аҳли орасида экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиб, рўйхатга олинган шахслар бўлмаса-да, фуқароларни огоҳлантириб туриш керак, албатта.

«Сангардак» шаршарасини эшитмаганлар кам бўлса керак. Бу ерга, айниқса, ёз ойларида келиб-кетувчилар кўпаяди. Бу пайтда профилактика инспекторининг масъулияти янада ошади. Чунки улар орасида ғараз ниятли кишилар йўқ деб, ҳеч ким кафолат бера олмайди.

– Шунинг учун ҳам аҳолини доимо ҳушёр бўлишга чақирамиз, – дея суҳбатга қўшилади профилактика катта инспектори. – Ҳудудимизга тоғнинг мусаффо ҳавосидан, зилол сувларидан баҳраманд бўлиш, бетакрор шаршарани томоша қилиш учун республикамизнинг турли бурчакларидан кўплаб саёҳатчилар келишади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, ножўя ишларга қўл урмасликлари учун ҳам ҳушёр турамиз.

Маҳалла фуқаролар йиғини гузарининг бугунги қиёфаси шаҳарчалардан қолишмайди. Янги қурилган мажмуада маҳалла фуқаролар йиғини хоналари, профилактика инспекторининг хизмат хонаси, сартарошхона, банк филиали, дорихона жойлашган. Айниқса, ҳашамдор тўйхона қишлоқ ҳуснини янада очиб юборган. Қишлоқларда, ҳатто туман марказларида ҳам камдан-кам учрайдиган амфитеатрни кўриб ҳавас қиласиз. Бу ерда вилоят маркази ва пойтахтдан санъаткорлар келиб, концерт дастурлари билан қишлоқ аҳлини хушнуд этишмоқда.

Маҳалла фаоллари доимо профилактика инспектори билан ҳамкорликда иш олиб боришади. Бирор оилада муаммо туғилса, жанжал ё келишмовчилик бўлса, дарров фаолларнинг ўзлари ҳал этишади. Шунинг учун ҳам оилавий келишмовчиликлар, қўни-қўшнилар ўртасида жанжаллар тобора камайиб боряпти. Муҳими, тоғ қишлоқларида тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда.

 

Садриддин ШАМСИДДИНОВ.

Сурхондарё вилояти.

Фарҳод ДЎЛАНОВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 13    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 10    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;