ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

12:15, 11.02.2019

осойишталикни сақлаш, хавфсизликни таъминлашдир

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Жиззах шаҳар ИИОФМБга қарашли 3-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишаркан, унга вилоятда жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Таъкидланганидек, 2018 йилда «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳрида учта ички ишлар бўлими, жорий йил аввалида эса маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса фойдаланишга топширилди.

Вилоят марказининг энг асосий ҳудудлари туну кун патруль-пост хизмати ходимлари назоратига олинган. Аҳоли гавжум жойлар, йўл кесишмалари видеокамералар орқали узлуксиз кузатиб борилаётир. Айни пайтда вилоят ҳудудида 12 минг
452 та ана шундай ускуналардан фойдаланилмоқда. Фуқароларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан тийи­лишга ундовчи, жиноятларни қисқа муддатларда очишда қўл келаётган мазкур қурилмаларни ўрнатиш жадаллик билан давом эттирилади. Хусусан,
2019 йилда кузатув камералари сонини 13 минг
52 тага етказиш кўзда тутилган.

Видеокузатув камераларидаги тасвирлар ички ишлар бўлимларидаги ситуацион марказларга узатилади. Жумладан, 3-сонли ички ишлар бўлимидаги ситуацион марказ 155 та кузатув камераларига эга. Бу қурилмалар Кимёгар, Тинчлик, Хайробод, Маданият, Сайхон, Алишер Навоий, Ҳамид Олимжон номли маҳаллаларнинг асосий қисмини кузатиш имконини беради. Уларнинг 15 таси айланувчи, 25 таси шахсни танувчи,
32 таси автотранспорт рақамларини аниқлаш имконига эга.

Ички ишлар вазири 13 та хонага эга бўлимда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Айтиш жоизки, бу ерда ходимларнинг самарали фаолият кўрсатиши ҳамда мурожаат этувчилар учун барча имкониятлар бор. Бинонинг бир қисмида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда китоб дўкони жойлашган. Пўлат Бобожонов чегара постларида хизмат вазифасини бажараётган ходимлар учун мослаштирилган кўчма трейлерни кўздан кечирди.

Вазирга яқин келажакда вилоят марказидаги бозорларга ўрнатиладиган тезкор алоқа устунлари тўғрисида ҳам маълумот берилди. Фуқаролар бу ускуналар орқали ички ишлар органларига бевосита мурожаат этиш имконига эга бўлади. Бу жараёнда нафақат фуқаронинг овози ёзилади, балки унинг қиёфаси ситуацион марказларда аниқ-тиниқ кўринади.

П. Бобожонов вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган умумтаълим мактаблари ўқув дастурига ўзгартириш киритиш ҳақидаги лойиҳа билан ҳам таништирилди. Шунингдек, вилоят ИИБ ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган қидирувдаги шахсларни юзидан аниқловчи планшет дастури тўғрисида сўз юритилди.

Ўрганиш давомида вазир вилоят ИИБ ахборот-мультимедиа марказининг кўрсатувларни тасвирга олиш студияси ва монтаж хоналарида бўлиб, бу ердаги мавжуд қулайликлар билан танишди. «Жиноят ва адолат» рукни остида тайёрланган кўрсатувларни томоша қиларкан, ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа ходимларининг жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида самарали ёритиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЭЛГА ҚИЛСА БИР ЖАФО


    юз қатла фарёд айларам

    Агар рақамларга назар ташласак, Алишер Навоий яшаган давр билан бизни салкам олти асрлик вақт девори ажратиб туради.

    ✔ 22    🕔 12:23, 11.02.2019
  • ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА


    осойишталикни сақлаш, хавфсизликни таъминлашдир

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Жиззах шаҳар ИИОФМБга қарашли 3-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишаркан, унга вилоятда жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    ✔ 13    🕔 12:15, 11.02.2019
  • ИНСОН ШАХСИНИ  ТАСДИҚЛОВЧИ «МУҲР»


    Уильям Ҳершель XIX асрнинг охирларида Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги маъмуриятида хизмат қиларди. У йилдан йилга маош олиш учун келадиган аскарлар сони кўпайиб бораётганига ҳайрон бўларди. 

    ✔ 30    🕔 10:38, 04.02.2019
  • МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ


    2019 йилнинг 26 январь куни Ички ишлар вазирлигида жойлардаги кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлар, ўз хавфсизлиги хизмати ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида ўтган йилги фаолият якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 28    🕔 10:31, 04.02.2019
  • ЁШЛАРГА ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЕРАК


    Барчамизга аён бир ҳақиқат бор: бола ҳеч қачон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Уни эътиборсизлик ва носоғлом муҳит шу йўлга етаклаши мумкин. Фарзанд тарбияси хусусий иш эмас, балки ижтимоий масаладир.

    ✔ 45    🕔 12:18, 28.01.2019
  • ОДДИЙ КАСБ ЭГАЛАРИ


    ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

    Арабчадан олинган «котиб»  сўзининг луғавий маъноси (хат) ёзувчи, (китоб) кўчирувчи демакдир. Ота-боболаримиз азал-азалдан ёзувга катта эътибор беришган. 

    ✔ 32    🕔 12:06, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;