ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА

12:16, 11.02.2019
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.



ИИВ раҳбари Самарқанд шаҳри, Пайариқ ва Булунғур туманларидаги секторлар фаолияти билан яқиндан танишди. Секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг вазир Самарқанд шаҳар ИИОФМБ 9-ички ишлар бўлимининг очилиш маросимида иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, бўлим биносида ходимлар самарали хизмат фаолиятини олиб бориши учун барча зарур шароитлар яратилган. Профилактика инспекторлари, терговчи, жиноят қидирув хизмати ходимлари ва бошқалар учун алоҳида хоналар ажратилган. Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш хоналари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, аҳоли бу ерда биометрик паспортларни ҳам расмийлаштириши мумкин.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, бўлимда фавқулодда ҳолатлар, тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлиги хизматларининг фаолияти йўлга қўйилган. Бундай комплекс ёндашув жиноятчиликка қарши курашишда муҳим амалий механизм бўлиб хизмат қилади.

– Бўлимда хизмат қилувчи 32 нафар ходим ҳудуднинг 16 та маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли хавфсизлигини таъминлашга масъул, – дейди бўлим бошлиғи, подполковник Ғайрат Ҳалимов. – Фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолиятга психолог жалб этилди. У профилактика инспектори билан бирга нотинч оилаларни ўрганиб, улар билан иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, ҳудудда яқинда фойдаланишга топширилган 32 та кўп қаватли уйга шу кунларда онлайн режимида ишловчи 90 та кузатув камераси ўрнатилди. Буларнинг барчаси ҳудудда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир чоғида П. Бобожонов ички ишлар бўлимига «Нексия» русумли хизмат автомобили калитини топширди.

Ташриф якунида вилоят ИИБ мажлислар залида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П. Бобожонов раислигида йиғилиш ўтказилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда сўнгги пайтларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоятда олиб борилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Қўлга киритилган натижалар эътироф этилиши баробарида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам рўй-рост айтиб ўтилди.

2018 йилда вилоятда жиноятчилик 32,2 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятчилик
33,7 фоизга камайди. Бироқ бу хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Негаки, баъзи секторлар раҳбарлари томонидан ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш чоралари ўз вақтида кўрилмагани сабабли айрим турдаги жиноятлар сони камаймаётир.

Йиғилишда вилоятнинг 1087 та маҳалласидан 757 тасида жамоатчилик назорати масканлари, шу жумладан, Самарқанд шаҳрида
128 та, Пастдарғомда 91 та, Самарқанд ва Пайариқ туманларида 53 тадан, Ургут ва Пахтачида эса
51 тадан назорат масканлари ташкил этилмагани юзасидан жойлардаги секторлар раҳбарларининг хизмат фаолияти танқид қилинди.

Шунингдек, айрим сектор раҳбарлари жиноятлар муҳокамасида иштирок этмаётгани таъкидлаб ўтилди. Мисол тариқасида Иштихон ва Пайариқ туманлари ҳокимлари, Нарпай тумани прокурори, Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи жиноятлар муҳокамаларида бирон марта ҳам қатнашмагани айтилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П. Бобожонов тегишли органларга секторлар ишидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Замира БОЛТАЕВА.

Самарқанд вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 20    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 29    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 81    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;