ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ

12:20, 11.02.2019
ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.



Янги дастак пахтани қайта ишлаш корхоналари ҳамда қабул пунктларида ёнғин содир бўлганда, пахта бунтлари туннелларидаги ёнғин ўчоқларини бартараф этишга мўлжалланган.

– Маълумки, пахта бунтларида хомашёнинг қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида шамоллатиш туннеллари барпо этилади. Мабодо ёнғин рўй берса, иккита восита – паншаха ва резина ичак билан ишлашга тўғри келади. Туннелларнинг диаметри кичик бўлгани боис бу ноқулайлик туғдиради, айрим пайтларда бирини иккинчисига алмаштириш учун вақт талаб этилади. Янги қурилмада эса таъкидлаб ўтилган икки восита биттага бириктирилган. Ўз навбатида, бу ўзига хос қулайлик ва вақтдан ютиш имкониятини яратади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, майор А. Давлетов.

Паншахали қўл дастаги
7 қисмдан иборат. Яъни,
диаметри 51 мм.ли ярим гайка, ўтказкич (переходник), диаметри 32 мм альюмин кран, темир қувур, 4 та текис арматура, диаметри 20 мм, узунлиги 250 мм бўлган қувур ҳамда диаметри 4 мм.га тенг еттита сув пуркагичдан ташкил топган.

Келгусида янги қурилма билан барча шаҳар-туман ЁХБлари ҳамда пахтани қабул қилиш ва сақлаш мас­канларидаги ёнғин ўчириш автомобилларини жиҳозлаш кўзда тутилган.

 

Азамат ПИРНИЯЗОВ.

Қорақалпоғистон Республикаси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 20    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 14    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 16    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 13    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;