ГОВМИЖЖА

12:21, 11.02.2019
ГОВМИЖЖА

Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.


 Уч-тўрт кун ўтгач, шишнинг устида йирингли нуқта пайдо бўлади. Агар беморда говмижжанинг дастлабки белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бемор шифокор тавсия этган томчи дориларни кўзига вақтида томизса, говмижжа тезда сўрилиб кетади. Аммо эътибор қилинмаса, қовоқдаги йирингли яра авж олиб, беморга иситма беради, кўзи қаттиқ оғрийди. Яра ёрилгунича бемор азоб чекади.

 

Бу дарддан халос бўлиш учун уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш лозим. Иммунитетни кўтариш, организмни чиниқтириш, гижжалардан қутулиш, парҳезга риоя қилиш талаб этилади. Бемор хасталикка беэътибор бўлиб, керакли муолажаларни бажармаса, тери остидаги йиринг қотиб қолиши мумкин. Кейин яра кўришга халал беради. Оқибатда ярани кесиб олиб ташлашга тўғри келади.

Томчи дориларни кўзга томизишда гигиена қоидаларига амал қилинг: беморнинг пастки қовоғини бармоқлар ёрдамида эҳтиёткорлик билан очиб, кўз ичига томизилади. Бемор киприк қоққани сари дори бутун кўз бўйлаб текис тарқалади. Кундузи ноқулайлик туғдиргани боис шифокорлар малҳамни уйқудан аввал суртишни тавсия этишади. Уларни тўғри суртиш тезроқ шифо топишга ёрдам беради.

Қадимдан қолган даволаш усуллари ҳам яхши натижа беради. Масалан, иссиқ чойнакка сочиқни ўраб қўйиб иситилади ва сочиқ кўз қовоғига босилади. Косага чой дамлаб, унинг устига энгашиб, оҳиста пуфлаш керак, токи, буғи шамоллаган кўз қовоғига таъсир қилсин. Бу муолажани кунига уч маҳал бажариш мақсадга мувофиқ.

Кўзнинг яллиғланган жойига қоғоз пакетли чойни иссиқ, лекин куйдирмайдиган даражада 15 дақиқа босиб туринг.

Хом саримсоқпиёз бўлагининг устидаги шаффоф рангли парда олиб ташланади ва кўз қовоғига босилади. Пишган саримсоқпиёзни ҳам эзиб ярага қўйиш мумкин. Муолажа икки дақиқа давом этади.

Янги узилган алоэ барги яхшилаб ювилгач, майда бўлакларга бўлинади ва шарбати саримсоқ майдалагич ёки ховонча орқали сиқиб олинади. Пахтага шарбатни шимдириб, яра устига босилади. Алоэ шарбати нафақат яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга, балки яллиғланган жойнинг тезроқ битишига ҳам ёрдам беради.

Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 16    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 18    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 37    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 29    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 23    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ОДДИЙ СУВНИНГ  АҲАМИЯТИ


    Ўзимизни ёмон ҳис қилсак, одатда, буни чарчоқ ёки стресс­лар, витаминлар етишмовчилиги ва бошқа сабаблар билан изоҳлаймиз. Эшитишимча, организм шу тариқа оддий сувга эҳтиёж сезаркан. Шу тўғрими?

    Санобар САИДОВА.

    Жиззах вилояти.

    ✔ 30    🕔 10:24, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;