ҲАЁСИЗНИНГ КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ

12:21, 11.02.2019
ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ

Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.


 Ўзининг икки қизи ва хонадон эгасининг Шербек исмли ўғли ҳам улар билан бир ҳовлида истиқомат қиларди. Рўзғор ташвишларига берилиб кетган эр-хотин энг муҳим вазифа бўлмиш бола тарбиясини бутунлай унутиб қўяди. Бу эса бир кун келиб ўзининг аччиқ мевасини берди.

 

Ҳаётда ҳеч нарсага қизиқиши бўлмаган ёшлар бирор-бир касбнинг бошини тутмасдан балоғатга етди. Бу ҳам етмаганидек, Г. Саломованинг кенжа қизи Холида ва ўгай ўғли Шербек бир-бирига кўнгил қўйди. Улар ўз мақсадига эришиш учун Россия Федерациясига бориб ишлаб келишга аҳд қилди. Шундай қилиб, иккаласи ўзга юртга йўл олди. Шербек қурилиш фирмасида ишлай бошлади, Холида эса супермаркетларнинг бирида фаррошлик қилди. Улар шу зайлда уч ойдан ортиқ вақт мобайнида бирга яшаб, сўнгра Бухорога қайтиб келишди. Бироқ турмуш қуриш ҳақидаги орзу-истакларини энди бутунлай унутишганди.

Орадан бироз фурсат ўтиб, Холида Шербекнинг таклифи билан мўмай пул топиш учун Бирлашган Араб Амирлик­ларига бориб ишлаб келишга қарор қилди. Шу ниятда Шербекнинг таниши бўлган қирғизистонлик Салим исмли шахсга қўнғироқ қилиб, у билан гап­лашади. Салим тезда Қирғизистонга келишини айтади. Холида Тошкентга келиб, у ердан Бишкек шаҳрига боради.

Шундан сўнг уч кун Салимникида меҳмон бўлиб, кейинчалик у билан ноқонуний равишда Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетади. Аэропортдан чиқиб, тўғри Салим ижарага олган уйга келишади. Бир оз нафасини ростлаб олгач, Холида иш ҳақида гап очади. Салим бўлса, унинг ҳеч қаерга бормаслигини, шу уйда яшаб фоҳишалик қилишини айтади. Бошқа иложи йўқлигини тушунган Холида унинг йўриғига юришга мажбур бўлади.

Аммо орадан бир ҳафта вақт ўтар-ўтмас, Холида турган уйга полиция ходимлари келиб, уни маҳкамага олиб кетишади. Ноқонуний келганлиги аён бўлган Холида Салим билан Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлади. Уч ой давомида Салимникида яшаган «меҳмон» энди у билан Уммон давлати орқали яна Бирлашган Араб Амирлигига боради. Нафси ҳакалак отган Салим қўшмачилик орқасидан янада кўпроқ пул топиш мақсадида Холидадан бош­қа дугоналарини ҳам чақиришини сўраб, бунинг учун қўшимча улуш беришини айтади. Пул деса ўзини томдан ташлайдиган Холида тезда холасининг қизи Дурдона билан интернет орқали боғланиб, Дубай шаҳрида яхши иш борлигини, агар унинг таклифига рози бўлса, йўл харажатларини тўлайдиган одам борлигини айтади. Дурдона ундан қандай ишлигини сўрайди. Холида эса ҳеч иккиланмасдан, энагалик ёки ресторанда идиш-товоқ ювиш, дея жавоб беради. Оиласидан ажрашиб, икки нафар ёш боласи билан Россияда ишлаб юрган Дурдона бу таклифга рози бўлади. Салим ҳам шу заҳоти Дурдона билан боғланиб, аввал Бишкекка, кейин эса у ердан Дубайга келишини тайинлайди. Халоскорларининг ваъдаларига ишонган Дурдона иккала фарзандини олиб Қирғизистонга учиб келади. Аммо тўнғич ўғлининг тоби қочиб, бир ҳафта мобайнида у ердаги касалхонада даволатади. Шундан сўнг синглиси Дилноза келиб, жиянларини Бухорога олиб қайтади. Дурдона бўлса Салим жўнатган авиачипта билан Дубайга учиб кетади. Аэропортда уни кутиб олган киракаш йигит тўғри Холида турган уйга олиб боради. Бир-бирини кўриб қувонган қариндошлар тамадди қилишиб, бир оз дам олишади. Кейин Холида холаваччасининг паспортини олиб, ўрнига Тожикистон Республикаси фуқаросининг паспортини беради. Бундан ажабланган Дурдона Холидадан:

– Нега паспортимни олиб қўйдинг? – деб сўрайди.

– Энди сенга унинг кераги йўқ, – дейди ўз мақсадига эришган Холида.

– Нима учун? – дейди ҳалиям унинг гапларини тушунмаган Дурдона.

– Чунки сен энди мен билан тунги клубларга бориб фоҳишалик қиласан, – дейди тиржайганча Холида.

– Мен фоҳиша бўлишга эмас, энагалик қилиш учун келганман, – дейди баттар асабийлашган Дурдона.

– Устингдан пул ишлаш учун шундай деб алдаб чақиргандим, – дейди уни мазах қилганча Холида.

– Йўқ, мен бу ердан кетаман, – дейди аламзадалик билан Дурдона.

– Сен аввал келишинг учун сарфланган 7000 АҚШ долларини қайтарасан, кейин эса мен билан Салимнинг фойдаси учун ишлаб бериб, шундан сўнггина кетишинг мумкин, – дейди ўзига ҳаддан зиёд ишонган Холида.

Ўрталаридаги жанжал тугамасдан, уйнинг эшиги очилиб, яна уч нафар бегона қиз кириб келади. Холида: «Ишонмасанг, мана кўр, улар ҳам сен каби фоҳишалик қилиш учун алдаб олиб келинди», дея бақиради. Салим улар барибир ўзаро келиша олмаслигини билиб, Дурдонани бошқа уйга олиб боради. Уч ой давомида бегона эркакларнинг кўнглини хушлаган Дурдона охир-оқибатда бундай жирканч ишлардан безор бўлиб, у ердан бир амаллаб қочиб, юртимизга қайтиб келади. Одам савдоси билан шуғулланган мазкур жиноий гуруҳнинг кирдикорлари тўғрисида мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига маълум қилади. Тез орада Холида ушланиб, қонун ҳукмига топширилади. Навбатдаги алдов қурбонларини чет элга жўнатаётган Шербек эса аэропортда қўлга олинади. Шундай қилиб, ўзгалар ҳисобидан бойлик орттиришни мақсад қилган бу кимсалар ўз айбига яраша жазо олишди.

Шерзод ШОДМОНОВ,

подполковник.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 18    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 41    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;