Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган.
Лекин ушбу имкониятлардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида
фойдаланаётган шахслар ҳам йўқ эмас. Улар виртуал оламда одамлар онгини
заҳарлаш, ўзгалар бойлигига кўз тикиш ва шахснинг қадр-қимматини топташ билан
боғлиқ ҳаракатларни содир этишмоқда.
Кибержиноятнинг
асосий турлари сирасига вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш,
паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни
ўғирлаш, фирибгарлик, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотларни —
бўҳтон, порнографик материалларни тарқатиш кабилар киради. Глобал тармоқда бу
жиноятнинг йил сайин янги турлари пайдо бўлмоқда.
Ўз ўрнида, ушбу долзарб
муаммога қарши курашиш мақсадида 2001 йил 23 ноябрда «Кибержиноят тўғрисида»ги
Будапешт конвенцияси қабул қилинди. Ҳозирда ушбу конвецияга
Юртимизда
ҳам кибержиноятчиликка қарши курашиш, унинг содир этилишига йўл қўймаслик
борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг май ойида
ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси негизида Ахборот технологиялари соҳасидаги
жиноятларга қарши курашишни ташкиллаштириш бўлинмаси ташкил этилди. Ўтган вақт
давомида бўлинма томонидан ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни
аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва фош этиш бўйича муайян ишлар олиб борилди.
Шу ўринда аниқ мисолларга
тўхталсак. Самарқанд вилоятида фуқаро Н. Р. ва унинг бир гуруҳ жиноий шериклари
«Oltinyul.uz» ва «E-Sum.uz» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга
қизиқтириб, молиявий пирамида лойиҳасини тузган. Шу асосда 8200 нафардан зиёд
фуқародан 450 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан
ўзлаштирилган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги
Тергов департаменти Н. Р. ва унинг ҳамтовоқларига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 2-қисми билан жиноят
иши қўзғатди.
2018 йилнинг 4 октябрь куни
интернет тармоғидаги «Telegram» мессенжеридаги «Bollar va qizlar» номли
374 мингдан ортиқ аъзоси бўлган каналдан телефон ва компьютер воситаларига
зарар келтирувчи дастурлар тарқатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу
жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М. В. содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
Хулоса
қилиб айтганда, тобора кучайиб бораётган глобаллашув жараёнида
кибержиноятлардан сақланиш, уларга қарши курашиш учун ҳар бир шахснинг ҳушёр ва
огоҳ бўлишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар, айниқса,
ёшлар ўртасида профилактика-тушунтириш ишларини янада кучайтириш мақсадга
мувофиқдир.
Мирзо Улуғбек МАДАЛИМОВ,
лейтенант.