БАРКАМОЛ АВЛОД – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

12:24, 11.02.2019
БАРКАМОЛ АВЛОД – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Президентимиз Шавкат  Мирзиёев таъкидлаганидек, «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз». 


Негаки, навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади. Шу нуқтаи назардан, бугун юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар юртимиз равнақида тобора ҳал қилувчи кучга эга бўлиб боряпти.резидентимиз Шавкат 

Мазкур сиёсат бир қатор қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди. Юртбошимиз раҳбарлиги остида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик тизими тубдан такомиллаштирилди, унинг ижросини таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлашга қаратилган янги норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. 50 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 4 та қонун,
30 дан ортиқ фармон ва қарорлар, Вазирлар Маҳкамасининг қирқдан зиёд қарорлари қабул қилинди.

Аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатимизда баркамол авлодни ҳар томонлама камол топтириш энг муҳим масалалардан биридир. Шу боис ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш вазифаси давлат дастурларида алоҳида белгилаб қўйилган.

Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида «Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат», деб таъкидлагани ва бунинг учун ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этгани барчамизда ғурур, фахр-ифтихор туйғусини янада юксалтирди.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, қаердаки ёшлар ҳуқуқлари тўлақонли таъминланса, уларга ўз қобилиятини намоён этиш учун имкониятлар яратилса, юрт тараққиётига қўшадиган ҳиссаси шунчалик самарали бўлади, маънавияти юксалади.

 Маълумки, 2017 йилнинг 30 июнида мамлакатимиз ёшлари ҳаётида тарихий воқеа рўй берди. Давлатимиз раҳбари пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида юртимиз йигит-қизлари билан учрашиб, уларнинг мақсад ва режалари, ўй-ташвишлари ҳақида дилдан суҳбат қурди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда уларнинг чинакам таянчи ва суянчи бўла оладиган янги ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи айнан навқирон авлод вакиллари талаб ва истаклари асосида вужудга келиб, бу ташаббус Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланди.

Айтиш керакки, мазкур анжуманда янги ёшлар ташкилотининг яқин истиқболдаги мақсад ва вазифалари хусусида кўплаб таклифлар, мулоҳазалар ўртага ташланди. Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида тўлиқ ўз ифодасини топди.

Юрт тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида таълим-тарбия тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Зеро, таълимдаги ислоҳотлар Ўзбекистондаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланади. Айни вақтда таълим, шу жумладан, ижтимоий соҳа учун харажатлар миқдори давлат бюджети харажатлари умумий қийматининг ярмидан кўпроғини ташкил этмоқда. Табиийки, ҳар қандай давлат ҳам бундай катта харажатларни кўтариши қийин, аммо қанчалик оғир бўлмасин, бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар излаб топилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Юртбошимиз мазкур маблағни харажат эмас, балки келажак учун қўйилган энг самарали сармоя деб ҳисоблаб, таълим даражаси ва сифати ҳар қандай давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил эканлигини таъкидламоқда. Ҳақиқатан ҳам ислоҳотларнинг тақдири, самараси, биринчи навбатда, кадрлар савиясига, уларнинг замон ва тараққиёт талабларига нечоғлик жавоб беришига боғлиқ.

Бугун халқимизнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олиб, илм-фан, таълим-тарбия тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди, мактаб таълим тизими тубдан ўзгартирилиб 11 йиллик умумий ўрта таълим қайта жорий этилди. Вилоятларда янги олий таълим муассасалари, илмий ва ижодий марказлар ташкил этилмоқда. Олий ўқув юртларига қабул квоталари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сиртқи ва кечки олий таълим шакллари тикланди.

Гап ёшларнинг тарбияси ҳақида бораркан, китоб ва китобхонлик ҳақида тўхталмаслик мумкин эмас. Бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар мавжуд эди. Эндиликда ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани, халқига садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга эътибор кучайди.

Навқирон авлоднинг спортга қизиқишини кучайтириш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда мардлик, жасурлик ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш бўйи­ча ҳам кўплаб ишлар қилиняпти. Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, айниқса, болалар спортини янада ривожлантириш, ҳар бир шаҳар-қиш­лоқда замонавий талабларга жавоб берадиган, зарур анжомлар билан жиҳозланган спорт майдончалари, иншоот ва мажмуаларни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Натижада жаҳоннинг кўплаб нуфузли халқаро спорт анжуманлари ўзбек йигит-қизларининг иштирокисиз ўтаётгани йўқ. Улар ўзларининг тенгсиз маҳоратларини намойиш этиб, дунёни ҳайратга солмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Президентимизнинг «Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ички ишлар органлари ходимлари учун зарур дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга ёшларни тарбиялаш, ўқувчиларни вазирлик олий таълим муассасаларига ўқишга киришларига тайёрлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил этилди.

Шунингдек, ИИВ академик лицейлари ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, ўқув режаларига киритилган янги фанларни ўқитиш мақсадида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан замонавий адабиётлар тайёрланди.

Ҳозирги кунда ИИВ академик лицейларида ўқув жараёнини юқори савияда ташкил этиш билан бирга, ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш, юксак ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориляпти.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёшларнинг келажаги учун барча имконият ва шароитлар яратиб берилган. Бундай ғамхўрликка жавобан ёшлар жамиятнинг барча соҳаларида фидойи бўлиши, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшишлари лозим.

Баҳром САИДОВ,

юридик фанлар номзоди, доцент.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРКАМОЛ АВЛОД – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ


    Президентимиз Шавкат  Мирзиёев таъкидлаганидек, «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз». 

    ✔ 273    🕔 12:24, 11.02.2019
  • БОБУР АСАРЛАРИДА ВАТАН СОҒИНЧИ


    Бобур талқинида «Ватан» тушунчаси инсон туғилган гўша, камол топган замин, ота-она, яқин қариндошлар тафтига бурканган мўъжизакор олам, «Ватан соғинчи» эса азим тупроқ, қир-адирлар, табиат, иқлим, тоғу тошга йўғрилган кенгликлар, яқинлар дийдорини қўмсашдир.

    ✔ 500    🕔 10:40, 04.02.2019
  • КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ  ХАВФСИЗЛИГИМИЗГА ТАҲДИД


    Лотинча «коррупция» сўзи ўзбек тилида «емирилиш», «сотилиш», «оғмачи» деган маъноларни англатади. Уни кескин чеклаган давлатлар тараққиётга эришган. Хўш, биз бундай ютуққа эриша оламизми?


    ✔ 614    🕔 12:10, 28.01.2019
  • ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ:  ТАРИХ ВА БУГУН


    Қарийб уч минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек давлатчилиги тарихида давлат ва жамият хавфсизлиги, тинчлик-осойишталикни таъминлаш масаласига катта эътибор берилган.

    ✔ 744    🕔 12:47, 21.01.2019
  • ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ


    Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, хизмат бурчини сидқидилдан бажарадиган фидойи, виждонли ва юксак маънавиятли ходимларни етиштириш вазифаси қўйилмоқда.

    ✔ 762    🕔 12:03, 14.01.2019
  • ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ


    Жаннатмонанд Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига 27 йилдан ошди. Асрлар олдида бу сана денгиздан бир томчидек гап. Бироқ ана шу қисқа давр ичида Ватанимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланди ва том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

    ✔ 808    🕔 13:06, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;