ҒАМХЎРЛИК ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ

12:25, 11.02.2019
ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.



Унда сўзга чиққан Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бош­лиғи, генерал-майор Р. Жўраев юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осо­йишталикни сақлашда ички ишлар органлари ходимлари, хусусан, профилактика инспекторларининг ҳиссаси беқиёс эканини, мазкур танлов фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этиш, маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш борасида профилактика хизмати ходимлари томонидан давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илғор иш усулларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Кўрик-танлов иштирокчиларининг хизмат фаолияти самарадорлигини кўриб чиқишда аҳоли осо­йишталигини таъминлаш, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, ишсизликни бартараф этиш каби йўналишларда эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, жамоатчилик билан ҳамкорлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қўлланилаётган илғор таж­рибалар, шунингдек, профилактика инспекторларининг аҳоли билан қай даражада яқинлиги ўрганилди. Натижаларга кўра, танловда Шайхонтоҳур тумани Ҳувайдо номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги 378-сонли таянч пункти (профилактика инспектори, капитан Ҳамидулла Ҳусанов) биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Юнусобод тумани Ҳусниобод маҳалласига хизмат кўрсатувчи 405-сонли таянч пункти (профилактика инс­пектори, капитан Муродбек Қаҳҳоров) иккинчи, Олмазор тумани Шифокорлар маҳалласидаги 165-сонли таянч пункти (профилактика инспектори, капитан Зуфар Қуччиев) учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга мукофотларни генерал-ма­йор Р. Жўраев топширди.

– Авваламбор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давлатимиз томонидан профилактика инспекторларининг хизмат шароитини яхшилаш, уларни хизмат уйлари билан таъминлаш, имтиёзли кредит асосида автомашина сотиб олиш­лари борасида ғамхўрлик қилинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Бундай юксак эътибор бизни фидойилик билан хизмат қилишга ундамоқда. Ота-­онам шу касбни танлашимда қўллаб-қувватлагани учун эришган ютуқларим уларники, – дейди капитан Ҳамидулла Ҳусанов. – Қолаверса, мен хизмат кўрсатаётган маҳалла аҳлининг ютуғидир. Таняч пунк­тимиз маҳаллада истиқомат қилаётган
3080 нафар аҳолининг аҳиллиги, бир ёқадан бош чиқариб ишлаши, жонкуярлиги, бир-бирига меҳр-оқибатлиги туфайли ғолибликни қўлга киритди, деб биламан. Энг муҳими, маҳаллада ке­йинги икки йил давомида бирорта ҳам ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилмади.

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди:

«Энг маҳоратли ва садоқатли профилактика инспектори» – Шайхонтоҳур тумани Оқилон маҳалласига хизмат кўрсатувчи 355-сонли таянч пункти профилактика катта инс­пектори, подполковник Ваҳобжон Ўсаров;

«Энг намунали инновацион ички ишлар бўлими» – Юнусобод тумани 7-сонли Ички ишлар бўлими
(подполковник Фурқат Файзиев);

«Ички ишлар органи бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича энг фаол ўринбосари» – Яшнобод тумани ИИОФМБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Алишер Пирматов;

«Энг матонатли маҳалла посбони» – Яккасарой тумани Бошлиқ маҳалла посбони Рустамжон Халижонов;

«Энг фаол ёшлар етакчиси» – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши бош мутахассиси Олимжон Ўринов;

«Энг обод ва осуда маҳалла раиси» – Чилонзор тумани «Гавҳар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Аҳмедов;

«Энг фаол хотин-қизлар қўмитаси раиси» – Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Феруза Мадаминова;

«Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича энг фаол мутахассис» – Учтепа тумани «Бекобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Нодира Анварова.

«Энг фаол сектор штаби аъзоси» – Учтепа тумани ИИОФМБ 2-сонли ИИБнинг Қозигузар маҳалласига хизмат кўрсатувчи 25-сонли таянч пункти инспектори, катта лейтенант Маҳмуд Консбаев;

«Энг фидойи сектор раҳбари» – Бектемир тумани ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Зиёд Иминов.

Совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир элимиз суйган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, сўз усталарининг чиқишларига ҳамда ИИВ Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли хонандалари ижросидаги куй-қўшиқларга уланиб кетди. 

 

Адолат ФАЙЗИЕВА.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 14    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 20    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 14    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 16    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 13    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;