ИННОВАЦИОН ИИБ: АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ

12:26, 11.02.2019
ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 


Айни дамда республикамизнинг турли жойларидан бўлим иш фаолиятини ўрганиш учун келаётган турли соҳа вакилларининг қадами узилмаяпти. Хўш, мазкур ички ишлар бўлими бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Жиноятчиликка қарши курашишда, жиноятдан холи ҳудуд яратишда унинг ўрни қандай? Ҳақиқатан ҳам намуна бўлишга лойиқми?

Шу каби саволларимизга аниқлик киритиш мақсадида ички ишлар бўлимига борганимизда, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси прокуратура идоралари ходимларига дуч келдик. Навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси, подполковник Рустам Ҳайдаров уларга бу ердаги шарт-шароит, ходимлар хизмат фаолияти ҳақида маълумот бераётган экан. Кетма-кет савол бераётган, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги иш услублари билан қизиқаётган ходимлар таассуротларини билишни истадик.

 – Бўлимдаги шароитлар таҳсинга лойиқ, – дейди Қорақалпоғистон Рес­публикаси Беруний тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Рустам Қурбонбоев. – Замонавий жиҳозланган тергов хонасини кўрдик. Айбланувчи ёки гувоҳларнинг у ёқдан, бу ёққа сарсон бўлиб юришининг олдини олиш мақсадида адвокат ва прокурорлар учун ҳам алоҳида хоналарнинг мавжудлиги бошқа жойларда ҳам татбиқ этса бўладиган жиҳат экан. Бундан ташқари, бу ерда хизмат қилаётган ҳар бир ходимнинг қаерда экани, нима иш билан машғуллигини назорат қилиш имконини берувчи GPS тизими яхши таассурот қолдирди.

Бўлимда иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторининг хизмат фаолияти ҳам прокурорларнинг диққат марказида бўлди. Улар профилактика катта инспектори, майор Мақсуда Хўжаназаровадан ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан ишлаш услуби, тажрибалари, қўлга киритилаётган натижалар ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида дуч келинаётган муаммолар ҳақида сўраб-суриштиришди.

– Хабарингиз бор, илгари айнан хотин-қизлар билан ишлайдиган профилактика инспектори бўлмаган. Кўп ҳолларда аёллар ўз муаммоларини очиқ айта олмаган. Қийнаётган саволларига қандай ечим топишни билмай, дилидагини ошкор этолмаган. Натижада хотин-қизлар ўртасида кўплаб салбий ҳолатлар кузатилган, – дейди майор Мақсуда Хўжаназарова. – Айни шу ҳолатларга барҳам бериш, аёллар муаммоларини ўрганиб, оилаларда тинч-тотувликни асраш, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар масалалари бўйи­ча профилактика катта инспектори лавозими жорий этилди.

Эндиликда биз аёллар билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганяпмиз, зарур амалий ёрдам кўрсатяпмиз. Ҳозирга қадар ички ишлар бўлими хизмат кўрсатадиган еттита маҳалладаги барча хотин-қизларнинг турли йўналишлар бўйича 15 банддан ортиқ маълумотлар базаси шакллантирилди.

Прокурорлар майор Мақсуда Хўжаназарованинг хизмат фаолияти билан танишиб, ташқарига чиқишгач, хонага бир неча нафар ички ишлар органлари ходими кириб келди. М. Хўжаназарова ўз тажрибаси, иш услублари билан ўртоқлаша бошлади.

– Хизмат фаолиятимиз давомида хотин-қизлар билан ишлашда кўплаб муаммоларга дуч келамиз, – дейди Навоий шаҳар ИИОФМБ 2-сонли ИИБ профилактика инспектори, майор Гулбаҳор Ўсарова. – 7-сонли ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторининг иш услуби билан танишиш, юритиладиган ҳужжатларни ўрганиш мақсадида келгандим. Айниқса, турли бандлар бўйича жамланган аёллар тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилгани катта қизиқиш уйғотди. Бу орқали кимнинг жиноятга мойиллиги, қайси оилалар нотинч эканлигию кимларни доим назоратда ушлаб туриш кераклигини билиб оласиз. Хотин-қизлар билан якка тартибда олиб бориладиган суҳбатлар, уларнинг дарди, муаммоларининг ўрганилиши ва ҳал этилишига кўмак­лашиш пировард натижада катта самара беради. Шу боис келгусида бу ердаги иш услубини ўз хизмат фаолиятимизда қўллаймиз.

Юртобод, Шоштепа, Бободеҳқон, Меҳнатобод, Беғубор, Оқтепа ва Увайсий номли маҳаллалар аҳлига хизмат кўрсатиб келаётган бўлимда ходимлар ва фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Бўлимда нав­батчилик қисми, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи, хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори, тергов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси, психология, қўриқлаш хизматлари йўлга қўйилган. Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш ва фавқулодда вазиятлар тезкор гуруҳлари битта жойда жамланган. Бу, албатта, нафақат ҳудудда жиноятчиликка қарши курашда яхши натижа беряпти, балки аҳоли саломатлигини сақлаш, уларни турли кутилмаган вазиятлар, офатлардан ишончли ҳимоя қилишда ҳам асқатмоқда. Негаки, илгари бирон-бир хонадондан шошилинч тиббий ёрдамга чақириқ бўлса, шифокорлар келгунча анча вақт ўтарди. Худди шундай, ёнғин ўчириш экипажининг ҳудуддаги ёнғин бўлаётган жойга етиб келгунига қадар олов забтига олиб улгурган бўларди. Эндиликда бундай ҳолатларга чек қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, 7-сонли ички ишлар бўлими мисолида тизимнинг халққа яқинлашганини очиқ-ойдин кўриш мумкин. Бино дарвозаси олдида постда турган ходим бу ерга келувчи ҳар бир кишини керакли манзилга тўғри йўналтириб юбормоқда. «Телефон қилинг», «кутиб туринг», «рухсатнома олинг», «кейинроқ келинг» каби гапларни эшитмайсиз. Ҳеч бир асаббузарликларсиз, навбатларсиз муаммоингизни билдириб, ишингизни битириб кетаверасиз.

Навбатчилик қисми ҳам аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Ҳеч бир тўсиқларсиз хизмат олиб бораётган навбатчилик қисми ходимлари тўлиқ замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланган. Жамоат жойлари, гавжум кўчалар, катта бинолар ва бошқа жойларга ўрнатилган 300 дан ортиқ кузатув камералари орқали ҳудуд шу ернинг ўзидан тўлиқ назорат қилиб турилади.

Фойеда ўрнатилган инфокиоскадан фуқаролар ўзлари учун зарур бўлган жуда кўплаб маълумотларни олиши мумкин. Инфокиоска менюсидан ҳудуд харитаси, раҳбарият ва ходимлар, соҳага оид ҳужжатлардан намуналар, қидирувдаги шахслар, жиноятлар тўғрисида эслатмалар, айбланувчи, гумон қилинувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, айбсизлик презумпцияси юзасидан батафсил маълумотлар ўрин олган. Булар, албатта, фуқароларни салбий ҳолатларга тушиб қолишдан асраш баробарида, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Мухтасар қилиб айтганда, 7-сонли ИИБ фаолияти билан танишиш асносида олган таассуротларимиз бир олам. Бино чиройли, кишининг ҳавасини келтиради. Моддий-техник базаси ҳам мақтаса арзигулик. Ҳар қаватда, ҳар қадамда инновацион технология­ларни кўришингиз мумкин. Шахсий таркиби ҳам ишончни оқлашга қодир фидойи ходимлардан жамланган. Уларнинг мақсади халқ манфаатлари учун сидқидилдан хизмат қилиш, ҳудудда тинчлик ва осо­йишталикни таъминлашдан иборат.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ,

«Postda» мухбири.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 20    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 36    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 28    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;