ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

12:27, 11.02.2019
ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Бу ердаги ўқув хоналари, лабораториялар, спорт зали, ошхона, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари, ёнғин хавфсизлиги, тергов, пат­руль-пост хизмати бўйича машғулотлар ўтказиладиган махсус хоналар замон талаблари даражасида жиҳозланган.

Лицей директори, подполковник З. Нурматов Ёшлар иттифоқи бош­ланғич ташкилотининг етакчиси Дилафрўз Салимованинг фаолияти билан танишишни таклиф этди.

– Бошланғич ташкилотимизга лицейнинг барча таҳсил олувчилари аъзо бўлган, – дейди Дилафрўз Салимова. – Ҳар бир гуруҳ ўз етакчисига эга. Ёшлар мавзуга оид тўгаракларда фаол иштирок этиб, компьютер саводхонлиги асосларини батафсил ўрганишади. Шунингдек, хайрия тадбирларида ҳам қатнашади. Лицейимиз жойлашган Бўстон турар жой массивида 36 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлар истиқомат қилади. Уларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолаётгани йўқ: ўқувчилар мунтазам равишда хабар олиб, ҳовли-жойларини тозалаш, ободончилик ишларига кўмаклашади. 

Андижондаги махсус интернат уйида турли туғма касалликлардан азият чекувчи болалар истиқомат қилади, таълим олиб, тарбияланади. Лицей ўқувчилари у ерга тез-тез бориб туради, совғалар улашади. Концерт дастурлари намойиш этиб болаларнинг кўнгилини кўтаришга ҳаракат қилишади.

Ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши доимий равишда таҳлил қилиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. Лицейда ҳар 45 кунда билимлар мониторинги олиб борилади. Унинг натижаларига кўра, ҳар бир гуруҳда аълочилар аниқланади. Улар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Истиқболдаги режалар талайгина, уларни амалга ошириш учун эса таҳсил олувчиларнинг куч-ғайрати етарли.

Улуғбек Қулмуродов,

капитан.

Андижон вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР


    ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 

    ✔ 27    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ҒАМХЎРЛИК  ФИДОЙИЛИККА УНДАЙДИ


    Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда «Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти» кўрик-танлови ўтказилади. Яқинда ИИВ Маданият саройида мазкур танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


    ✔ 13    🕔 12:25, 11.02.2019
  • ҚУЛАЙ ҚЎЛ ДАСТАГИ


    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Шаўкат Қадиров томонидан янги ёнғин ўчириш қўл дастаги ихтиро қилинди.


    ✔ 19    🕔 12:20, 11.02.2019
  • ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҲАМОҲАНГ


    «Академия ёшлари» ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий газетаси ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажагимиз давомчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад қилгани билан муҳим аҳамият касб этади. 

    ✔ 13    🕔 12:13, 11.02.2019
  • ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  СОҲА РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ


    Ҳозирги пайтда ИИВ Академиясида фаннинг 9 та йўналиши бўйича 25 нафар фан доктори, 60 нафар фалсафа доктори ва фан номзодлари, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган юрист, бир нафар Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган маданият ходими хизмат қилмоқда.

    ✔ 15    🕔 12:12, 11.02.2019
  • БОШЛАНҒИЧ  ТАШКИЛОТ –  КУРСАНТГА ҚАНОТ


    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти нафақат курсант-тинг­ловчилар, балки таълим муассасасида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг ҳам таянчидир.


    ✔ 12    🕔 12:12, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;