ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР

12:27, 11.02.2019
ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР

Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.



Баҳрилло аканинг ички ишлар органларидаги фао­лияти асосан вилоят ва Бухоро шаҳар ИИБ жиноят қидирув хизматида кечган. У фаолиятини 1990 йилда Навоий шаҳар ИИБ Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлинмасида тезкор вакилликдан бошлади. Сўнг Бухоро вилояти ИИБ иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлимида катта тезкор вакил бўлиб ишлади. 2011 йилда Бухоро шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими бош­лиғи лавозимидан нафақага чиқди.

Хизмат давомида кўплаб шогирдлар етиштирди. Улар орасида Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, подполковник Адиз Алиев, Бухоро шаҳар ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, подполковник Акбар Пўлатов, истеъфодаги подполковник Ўктам Жумаевлар бор.

Ҳамкасблари иштирокида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг «иссиқ изида» фош этилишида жонбозлик кўрсатган
Б. Самадов шундай эслайди:

– 2005 йилнинг ёзи эди. Ўшанда Бухоро шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлимининг катта тезкор вакили лавозимида ишлардим. Кечга яқин бир муштипар она бўлимимизга келиб, мурожаат қилди. Унинг ўғли «Тико» русумли автомашинаси билан шаҳар ҳудудида киракашлик қилиш мақсадида икки кун олдин уйдан чиқиб кетган экан. Онаизорнинг аризасини раҳбарият менга топширди.

Эрталаб навбатчилик қисмидан қўнғироқ қилиб, Бухоро туманидаги Галаосиё каналидан номаълум эркак кишининг жасади топилгани, раҳбарият топшириғига биноан, ўша ерга боришимни айтишди.

...Воқеа жойига етиб келгач, Бухоро тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи, вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари ва эксперт-криминалистика бўлими экспертлари билан ҳамкорликда ишга киришдик. Дастлаб марҳумнинг ташқи кўринишини кўздан кечирдим. Марҳум – ўрта бўйли, тўлачадан келган ҳали ўттиз бешга ҳам кирмаган, эгнидаги кийимлари йиртилган, оёғида ҳеч нарса йўқ. Унинг бўғиб ўлдирилгани бўйнидаги қора доғдан билиниб турарди.

Ёнида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаса-да, малакали экспертлар унинг шахсини аниқлади: марҳум бизга ариза билан мурожаат қилган аёлнинг ўғли бўлиб чиқди. Сўнг марҳум яшаган манзилга бориб, оиласи билан учрашдим. Унинг кейинги кунларда бирор киши билан тортишгани ёки олди-бердиси бор-йўқлигини аниқлашга киришдим. Марҳум ҳеч ким билан тортишмаган ва олди-бердиси ҳам бўлмаган экан.

Телевидение орқали марҳумга тегишли «Тико» русумли автомашина йўқолгани ҳақида хабар тарқатилди. Орадан ўн кун ўтгач, Ғиждувон тумани ИИБга бир фуқаро келиб, айнан телевидениеда кўрсатилган «Тико» русумли автомашинани икки номаълум шахсдан сотиб олганини, аммо ҳужжатларни тайёрлаб бериш шарти билан ярим пулини берганини билдириб, ариза ёзибди. Шундан сўнг, номаълум сотувчиларнинг фотороботларини тайёрлатиб, қидирувга бердик.

Шу тариқа, қотилликда гумон қилинувчиларнинг изига тушдик. Иккиси ҳам Бухоро шаҳридаги Сомонийлар истироҳат боғида жойлашган ошхонада ошпаз бўлиб ишларкан. Уларни гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш натижа бермагач, машина сотиб олган кишига рўбарў қилдик.

Маълум бўлишича, улар Қоровулбозордан қўй олиб келамиз деб, марҳумнинг машинасига чиққан ва туманга кечга яқин кириб боришган. Йўлда ҳайдовчи уларнинг гап-сўзларидан ўғирлик қилаётганини пайқаб қолади ва бу йўлдан қайтаришга уринади. Аммо улар пайтини топиб, арқон билан ҳайдовчини бўға бош­лайди. Ваҳший қотиллар унинг ўлганига ишонч ҳосил қилгач, рулни канал томонга буриб, жасадни сувга отиб юборишади...

Суриштирув жараёнида ҳаммаси ойдинлашди. Жиноятчилар қилмишларига яраша жазога тортилди.

Бундай мисолларни Баҳрилло ака фаолиятидан яна кўплаб келтириш мумкин. Чунки у хизмат жараёнида эл осо­йишталигига таҳдид солувчи жиноятларни очишда шахсан ўзи бош-қош бўлган. Ҳозирда нафақада бўлса-да, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда. Эътиборли жиҳати, у йигирма нафардан зиёд кишини иш билан таъминлаган.

Рафиқаси Шоира опа билан уч қиз ва бир ўғилни тарбиялаб, барчасини уйли-жойли қилишган. Бу аҳил ва иноқ оилага ҳамманинг ҳаваси келади. Чунки фарзандлари ҳам ота-оналари сингари элнинг хизматига ярайдиган инсонлар бўлиб, ўз касб-коридан барака топишяпти.

 

Мирзоқул АҲАДОВ.

Бухоро вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР


    Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.


    ✔ 20    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ


    Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.

    ✔ 12    🕔 12:08, 11.02.2019
  • ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ


    Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.

    ✔ 13    🕔 12:07, 11.02.2019
  • ФИДОЙИЛАР КАСБИНИ СОҒИНАР


    Ёқубхўжа Тиллахўжаев узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. 

    ✔ 11    🕔 12:07, 11.02.2019
  • «СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ, УСТОЗ!»


     Табиатан тиниб-тинчимас бу фидойи инсон нафақага чиқиб, бекор ўтиргани йўқ. Қўни-қўшнилар уй бошқарувчиси этиб сайлаб қўйишган истеъфодаги полковник Муитжон ака Фозилов жамоатчилик ишини ҳам қойил қилиб бажаряпти.


    ✔ 38    🕔 12:15, 28.01.2019
  • ИБРАТЛИ УМР СОҲИБИ


    Ички ишлар органларининг шундай фахрийлари борки, улар нафақадалигига қарамай, она юртимиз равнақи ва фаровонлиги, тинчлик-осойишталигини таъминлаш йўлида ёшларга ўрнак бўлмоқда. 

    ✔ 33    🕔 11:48, 28.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;