«ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА

12:28, 11.02.2019

Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 


Илгари у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган ноқонуний хатти-ҳаракатни содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Лекин Ш. Турсунов бундан тўғри хулоса чиқармаган ва яна жиноят кўчасига кирган.

Дастлабки терговда маълум бўлишича, 2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида
Ш. Турсунов «Silk road industry» масъулияти чекланган жамиятидан «Libero» болалар таглик­ларини олиб, қисқа вақт ичида 244 миллион сўм миқдорида тўловни амалга оширишга ваъда қилади. Аммо тагликларни пуллаб, даромаднинг ҳаммасини ўз манфаати йўлида сарфлаб юборади.

Тезкор-қидирув тадбирларни амалга ошириш мақсадида катта тезкор вакил, майор Ш. Холмуродов ва тезкор вакил, катта лейтенант Р. Бобожонов хизмат сафари билан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига борганда Ш. Турсунов «ишни ёпиш» учун катта лейтенант Р. Бобожоновга 2000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этди.

Қасамёдга содиқ қолган ходим бу ҳақда 7-сонли ИИБ бошлиғига телефон орқали хабар берди, у эса ўз ўрнида туман ИИБ бош­лиғига маълум қилди. Тезкор вакилга вазиятни аниқлаштириш учун Ш. Турсуновни Тошкентга олиб келиш юзасидан топшириқ берилди.

Ш. Турсунов ходимга қайта-қайта 2000 АҚШ доллари миқдорида пул таклиф этди. Катта лейтенант
Р. Бобожонов ушбу таклифнинг қонунга зид эканини ва бу учун жазо муқаррарлигини тушунтирди. Лекин шунга қарамай, фуқаро тегишли пул мукофоти эвазига фирибгарлик юзасидан тўпланган ҳужжатларни тергов органига топширмасликка кўндиришга уринди. Суҳбат аудиоёзувга қайд этилди.

Тезкор гуруҳ томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, яъни фуқаро
Ш. Турсунов катта лейтенант Р. Бобожоновнинг хизмат хонасида пора тариқасида 1500 АҚШ долларини бериш жараёнида қўлга олинди.

Фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг тегиш­ли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.

 

А. ЖАНИЕВА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 20    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 36    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;