НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР

12:29, 11.02.2019
НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР

Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.



Вилоятимизда январь ойида юздан ортиқ ёнғин рўй берди. Гарчи бу рақам ўтган йилнинг дастлабки ойидагидан анча кам бўлса ҳам, ёнғинлар туфайли хонадонлар жиддий зарар кўриб, инсонлар тан жароҳати олаётгани ачинарли, албатта. Шунинг учун ҳам жойларда профилактик ишларни янада кучайтириш чораларини кўряпмиз. Маҳаллаларда ўтказилаётган профилатик тадбирларда газ ва электр тармоқлари идоралари ходимлари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай, айрим фуқаролар ўз билганидан қолмай, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаётгани пировардида кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлаётир.

Ўзбекистон туманидаги Донгсарой қишлоғида яшовчи Э. Ю.нинг хонадони кўздан кечирилганида, уй эгаси печ мўриларини тозалаш кераклиги ҳақида огоҳлантирилганди. Аммо бу огоҳлантиришга беписанд қаралди. Натижада ярим тунда тутун йўлининг носозлиги туфайли ёнғин келиб чиққан ва уйнинг бир қисми жиддий зарарланган.

Учкўприк туманидаги Катта баҳрин маҳалласида яшовчи С. С.нинг хонадонида эса қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан. Маълум бўлишича, бир розеткага бир нечта электр асбоби уланган, оқибатда...

Турар жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирларда фуқароларга иситиш печларини назоратсиз қолдирмаслик, болаларга газ асбобларидан фойдаланишга рухсат бермаслик ҳақида тушунтирилмоқда.

Адолат АБДИЕВА,

майор.

Фарғона вилояти.

* * *

Жиззах вилоятида январь ойи­да ёнғинлар сони ўтган йилдагидан қарийб 30 фоизга камайишига эришилди. Бу, аввало, жойларда олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш борасидаги ишлар натижасидир.

Жойларда профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Лекин айрим фуқароларимизнинг эътиборсизлиги оқибатида ёнғинлар содир бўлаётгани бор гап.

Зомин туманининг чекка қишлоқларидан бирида аянчли воқеа рўй берди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан огоҳлантирилганига қарамай, хонадон эгалари қўлбола электр печидан фойдаланади. Энг ачинарлиси, хонадон соҳибаси эндигина бир ёшга тўлган ўғилчасининг бешиги ёнига носоз печни қўйиб, уй иши билан овора бўлади. Деразадан чиқаётган тутунни кўриб, шошиб хонага кирганида, печ бешикнинг устига ағдарилган, бола чинқириб йиғларди. Она фарёд кўтариб, тезда болани бешикдан олади. Қўни-қўшнилар бундан хабар топ­гач, тез тиббий ёрдамни, ёнғин хавфсизлиги хизматини чақиришади. Олов бартараф этилади. Аммо гўдак куйиш жароҳатидан касалхонада ҳаётдан кўз юмади.

Ана шу маҳаллада ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Носозлигини била туриб қўлбола электр печидан фойдаланиш оқибати нима билан тугаши яна бир бор тушунтирилди.

 

Одил МУСТАФОЕВ,

капитан.

Жиззах вилояти.

* * *

Кейинги пайтда ис газидан заҳарланиш ҳақида кўп гапирил­япти. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ўтказаётган профилактик тадбирларда ҳам бу тез-тез тилга олиниб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, бироқ...

Каттақўрғон туманидаги Кўкан қишлоғида ўтказилган навбатдаги профилактик тадбир айнан ис газидан заҳарланиш мавзусига бағиш­ланди. Бу бежиз эмас. Чунки шу қишлоқда яшовчи Т. Абдураимнинг ёш болалари ис газидан заҳарланиб оламдан ўтганди.

Маълум бўлишича, Т. Абдураим болалар ётоқхонасига қўлбола печкани ўрнатиб, ёқиш учун газ баллондан резина орқали улаб қўяди. Текширишларда печканинг умуман талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Ҳар қандай шароитда ҳам печларнинг ишлашини тез-тез назорат қилиб туриш фойдадан холи бўлмаслиги, айниқса, болалар ётоқхоналари мунтазам текширувда бўлмоғи кераклиги айтиб ўтилди.

 

Фозил ТУРДИНИЁЗОВ,

катта лейтенант.

Самарқанд вилояти.

* * *

Ёш болаларни қаровсиз қолдириш, уларнинг гугурт ўйнашига бепарволик ҳам кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Мирзаобод тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи
Р. Мирзанинг хонадонида рўй берган ёнғин айнан болаларнинг шўхлиги оқибатида келиб чиққан. Бунда, албатта, хонадон соҳибларининг айби катта. Негаки, хонадондаги катталар уй юмушлари билан банд бўлган, болалар эса назоратсиз қолиб, томорқага ғарамлаб қўйилган маккажўхори пояларини ёқиб юборган.

Бу воқеадан кейин туман ЁХБ ходимлари маҳаллада бўлиб, ёнғинни муҳокама қилдилар. Огоҳ бўлиш, болаларни назоратсиз қолдирмаслик ҳақида яна бир бор эслатиб ўтдилар. Туманимиз ҳудудида жойлашган 34 та мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбатлари, машғулотлар ўтказилди. Мактабгача таълим муассасаларида ишчи-ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Элёр АЛИҚУЛОВ,

лейтенант.

Сирдарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 20    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;