КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

12:30, 11.02.2019
КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.



Машғулотлар давомида доимий жойлашув пунктларининг қўриқланиши ва мудофаасини ташкил қилиш, фавқулодда ҳолатларда аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуа­ция қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Ушбу машғулотларда вилоят ИИБ, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, тегишли ташкилот ҳамда идоралар тузилмаларининг куч ва воситалари фаол иштирок этди.

Ўқув машғулотлари якунида ўзаро фикр алмашилди, ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлил этилди.

Улуғбек БЕГЛИЕВ,

лейтенант.

Бухоро вилояти.

 

* * *

Жиззах шаҳридаги «Нав­рўзбулоқ» пойгагоҳида вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Режага кўра, шартли тартиббузарлар тўпланган ҳудуд ўраб олиниб, аҳоли зарар кўрмаслиги нуқтаи назаридан ҳудудга фуқаролар ва транспорт воситаларининг кириши чеклаб қўйилди. Дастлаб музокара гуруҳи тартиббузарларни тинч йўл билан тарқалишга ундади. Бу йўналишдаги чоралар натижа бермагач, махсус бўлинма ва техникалар ҳаракатга келтирилди.

Натижада шартли жиноятчилар қўлга олиниб, ҳудуд сапёрлар томонидан кўздан кечирилди ва топилган портловчи моддалар зарарсизлантирилди. Шундан сўнг ёнғин ўчириш ва яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалга оширилди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари эса радиацион ва биологик хавфни аниқлаш чораларини кўрди.

Машғулот якунида ички ишлар органлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликдаги фаолияти ижобий баҳоланди. Шунингдек, йўл қўйилган айрим камчиликларни бартараф этиш йўллари белгилаб олинди.

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;