МЕҲРИ САМИМИЙ

18:18, 09.11.2017
МЕҲРИ САМИМИЙ

хизмати бунинг исботи

Шинамгина, саришта ҳовли. Олти ёшли Гулмира арғимчоқ учяпти, укаси уч яшар Амирбой эса қуёнча бўлиб пиллапояда сакраб-сакраб тушиб-чиқиб ўйнаяпти.

 Боласини койимоқчи бўлиб лаб жуфтлаган ойиси дарвозанинг очилганини кўрди-да, кириб келувчига юзида табассум билан пешвоз чиқди. Гулмира, унинг ортидан Амирбой ҳам келган киши отаси эканлигини кўриб, унинг қучоғига отилишди. Хизматдан чарчаб қайтганига қарамай, ота фарзандларининг саволларига жавоб берди, ҳар бири билан алоҳида сўрашиб, уйда йўқлигида нималар қилишганини сўраб, биргаликда ичкарига киришди...

Бу Чиноз тумани ИИБ қўриқлаш бўлими 1-отряд 1-гуруҳ ходими, сержант Азим Андақуловнинг ҳаётидан бир шингил, холос.

– Бобом ХХ асрнинг бош­ларида Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келганлар, шу ерда уйланганлар, – деб гап бошлади лавҳамиз қаҳрамони. – Бобо-бувим, ота-онам, мен шу заминда туғилиб вояга етдик. Мана, энди фарзандларим униб-ўсяпти, ризқу насибамиз шу ерга қўшилганидан бахтиёрман.

Инсон киндик қони тўкилган масканни она Ватаним деб суяр, унинг ривожига ҳисса қўшишга интилар экан, руҳияти тозариб, эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътибори ортиб бораверади. Сержант Азим Андақулов мана шу шиорга амал қилиб яшайди. Зеро, отаси ҳаётда фарзандларига намуна бўла олган инсондир. «Олма тагига олма тушади» дейишгани рост. Лавҳамиз қаҳрамонининг укаси, катта лейтенант Алимбой Андақулов туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори. Оилада вояга етган уч ўғилнинг икки нафари осойишталигимизни таъминлашга ҳисса қўшаётган бўлса, кенжаси ота касбини давом эттиряпти.

Қуролли Кучлар сафида йигитлик бурчини ўтаб қайтган Азим ички ишлар органларида хизмат қилишга аҳд қилди. Бўй-басти келишган, спорт билан мунтазам шуғулланган, қолаверса, армия ҳаётида янада тобланган йигитнинг танлов шартларини бажариши қийин бўлмади. Белгиланган имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб, Зангиота тумани ИИБ қўриқлаш бўлимида хизмат фаолиятини бошлади. Касбининг сир-асрорини, баланд-пастини шу ерда ўрганди. Тажриба орттирди. Кези келганда майда ташмачилару, ўғриларни ҳам қўлга олишга муваффақ бўлди.

Кейинроқ Чиноз тумани ИИБ қўриқлаш бўлимига ўтказилиб, унга банкни қўриқлаш вазифаси топширилди. Нисбатан тинч, бехавотир туюлгани билан бу мас­каннинг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳам ўзига яраша қийинчилигу тартиб-қоидаси бор. Ҳар бир фуқаро билан хушмуомалада бўлиш, уларни керакли мутахассисга йўналтириш билан иш битмайди, албатта. Мунтазам равишда янгиликлардан хабардор бўлиб бориш, камида иккита тилни билиш, бунинг устига яхши психолог бўлиш муҳимдир.

«Йигит кишига етмиш ҳунар оз» дейди донишманд халқимиз. Ҳовлидаги ғарқ пишган узумлару чамандек яшнаб турган гулларни кўриб, лавҳамиз қаҳрамони хизматдан бўш вақтларида меҳрини ерга беришини билиб олдик.

– Бу ҳам отамнинг ўгитларидан биридир, – дейди унинг ўзи. – «Ерга меҳр бер, у сени боқади, элга меҳр бер, юкингнинг залворини сезмайсан» деб кўп таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, шундай экан. Маҳалладошларимнинг аҳиллиги, бир-бирига меҳрибонлигига ҳавас қилса арзигулик. Кўнгли кўнглига пайванд одамлар орасида ўсдим, улғайдим, фарзандларим ҳам камолга етаяпти. Билим олдим, шарафли ва машаққатли касб соҳиби бўлдим. Нафақат мен, балки оила аъзоларим ҳам бундан бахтиёр.

Гули Нигор АВАЗОВА.

Суратда: сержант А. Андақулов оила аъзолари даврасида.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;