ҚИДИРИЛМОҚДА

12:38, 05.02.2018

Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қуйи­даги фуқаролар Самарқанд вилояти ИИБ томонидан қидирилмоқда:




Илҳом Мардонович Мирзаев. 1970 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳри Боғимайдон маҳалласида яшаган. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

* * *


Мўминжон Меҳрожиддинович Воҳидов. 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳри Галаосиё маҳалласида яшаган. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранс­порт воситаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Зебо Қодировна Қаҳҳорова. 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳри В. Абдулло кўчаси 3-йўлак 15-уйда яшаган. Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.

* * *


Фаридун Муҳаммадқулович Ҳамроқулов. 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳри Ал-Бухорий кўчаси 16-уйда яшаган. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 205-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Алишер Ашурович Ражабов. 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳри Фарҳод қўрғони 47-уй 10-хонадонда яшаган. Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамп­лар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

* * *


Феруза Қосимовна Шодиёрова. 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Жомбой тумани Ҳолвойи маҳалласида яшаган. Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.




Юқорида номлари қайд этилган шахсларни кўрган ёки қаердалигини билган фуқаролардан Самарқанд вилояти ИИБнинг (0-366) 236-88-87, 236-88-89, 223-51-18, 231-16-52 телефон рақамларига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришларини сўраймиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАНЛАР


    ✔ 149    🕔 12:54, 17.12.2018
  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яшириниб юрган қуйидаги шахслар Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 132    🕔 11:18, 10.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАНЛАР


    ✔ 172    🕔 12:15, 03.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    ✔ 228    🕔 13:04, 12.11.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    2000 йил 29 апрелда туғилган, Самарқанд шаҳар Сиёбча маҳалласи 14-уйда вақтинчалик ижарада яшаган Абдулманова Мира Аъзамовна қидирилмоқда. У жорий йилнинг 27 июнь куни тахминан 18:00 да ўзи ишлайдиган «Регистон» савдо марказидан чиқиб кетиб, яшаш уйига қайтиб келмаган.


    ✔ 289    🕔 10:23, 27.08.2018
  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қуйидаги фуқаролар Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 486    🕔 12:01, 23.04.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;