ҚИДИРИЛМОҚДА

11:30, 19.02.2018

Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қуйидаги фуқаролар Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:




Дониёр Эргашевич Жўраев. 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Булунғур тумани Сарқипчоқ маҳалласида яшаган. Ўзбекис­тон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

* * *


Икром Шакарбоевич Губаев. 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Булунғур тумани Мингчинор маҳалласида яшаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (25-модда: Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш, 97-модда: Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Сайёра Саъдуллаевна Жўраева. 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Булунғур тумани Улуғбек маҳалласи Шабнам кўчаси 16-уйда яшаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисми, 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Шавкат Абдурашидович Ҳасанов. 1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Булунғур тумани Мингтепа маҳалласида яшаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Тўлқин Одилович Йўлдошев. 1964 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Булунғур тумани Дўстлик маҳалласи Улуғбек кўчаси 1-уйда яшаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а» банди, 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.

* * *


Шохруҳ Холмурод ўғли Усанов. 1992 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалласи Ал-Хоразмий кўчаси 7-уй 4-хонадонда яшаган. Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисми, 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.




Юқорида номлари қайд этилган шахсларни кўрган ёки қаердалигини билган фуқаролардан Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБнинг (0-366) 231-99-06 телефон рақамларига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришларини сўраймиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАНЛАР


    ✔ 149    🕔 12:54, 17.12.2018
  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яшириниб юрган қуйидаги шахслар Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 132    🕔 11:18, 10.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАНЛАР


    ✔ 173    🕔 12:15, 03.12.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    ✔ 228    🕔 13:04, 12.11.2018
  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    2000 йил 29 апрелда туғилган, Самарқанд шаҳар Сиёбча маҳалласи 14-уйда вақтинчалик ижарада яшаган Абдулманова Мира Аъзамовна қидирилмоқда. У жорий йилнинг 27 июнь куни тахминан 18:00 да ўзи ишлайдиган «Регистон» савдо марказидан чиқиб кетиб, яшаш уйига қайтиб келмаган.


    ✔ 289    🕔 10:23, 27.08.2018
  • ҚИДИРИЛМОҚДА


    Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қуйидаги фуқаролар Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда:


    ✔ 486    🕔 12:01, 23.04.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;