ХОНАДОНИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ, БАХТИМИЗ БЕКАЛАРИ

10:39, 05.03.2018

Аёлнинг мўътабарлиги, гўзаллиги, закоси ҳамда фидойилиги инсоният пайдо бўлганидан буён мадҳ этиб келинади.


 Ёруғ оламда номи шон-шарафга бурканган қаҳрамонларни, инсониятга зиё бахш этган олимларни, не-не аллома зотларни ҳадя этган оналар, теваракка ҳаёт бахш этадиган, борлиқни жонлантириб, гулу чечакка буркайдиган баҳорнинг илк байрами аталган аёлларни ҳар қанча таърифу тавсифласак оз. Чунки бугун барча яхши сўзларни айтиш фурсати, мақтовлар ва эътирофлар вақти.

Она ҳақида деярли ҳар бир инсон фарзанди меҳру муҳаббат билан сўзлайди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас-да. Етмиш икки томири орасидан ҳаёт ато этиб, бағрида пайдо бўлган мурғак зурриётга ўз жонидан жон ато этган бу мушфиқ зотнинг мукаррамлигини таърифлаб бўладими? Боласи дунёга келганида севинчи дунёга сиғмай, юз-кўзига арши аълодан ёғилиб турган нур ила, то ўзини эплай оладиган бўлгунича туну кун бошида ўтириб, яна вужуд ораларидан Тангри таоло иродаси ила ситилиб чиққан муқаддас неъмат – оқ сут ҳаққи-ҳурмати, у зот ҳақини ҳар қанча уринсак ҳам адо қилолмаслигимиз аён. Бу-ку бир фарзанд бошидаги парвоналиклари. Етти фарзанди бор она ўзини етти боласига фидо қилиб юборгани-чи? Ундан ташқари уйим, рўзғорим, оилам деб уринганлари-чи? Бизлар аёлларни фариштага қиёслаймизу, бироқ фариштадан ҳам юксак мақомда эканини гоҳо унутамиз. Ахир, қайси фаришта онадай дуо қила оларкан, боласига интизор, кўзига уйқу инмай кутаркан, фарзандининг товонига тикан кирса, фарёди кўкларни тутаркан?

Шу сабабли улар қошида, мудом иззат-икромда бўламиз.

Ҳаётимизнинг аёллари дейилса, яна бир аёл ҳақида сўзламасликнинг сира иложи йўқ. У бизга қисмат рўпара қилган ва тақдиримизни боғлаган жуфти ҳалолимиз, рўзғоримиз малагидир. Мулоҳаза кўзи билан қарасак, у ҳам худди биздай, кимнингдир кўзининг оқу қораси, тақдири азал ҳукми аро ота-она бағридан анор донасидай ситилиб, бахтли-саодатли бўлсин дея турмушга узатган фарзанди экани хаёлда жонланади. Ҳа, фарзанд жуда азиз, бахтини тиламайликми? Ҳаётимизда пайдо бўлган шу аёл бизга янги мартаба бахш этади. Кечагина онаси этагида ўралашиб юрган бўз болакай энди ўша аёл туфайли рўзғорбошига айланади, тўй-маъракада исми алоҳида айтилади. Кечагина «Фалончининг ўғли» деган рутбада бўлса, бугун ўзи хонадон бошига келди, ота деган номга эришди, булар ўша иккинчи зот – жуфти ҳалоли боис рўй берди.

Ҳамда учинчиси – уйга қайтганимизда «Отажон» дея севиниб қошимизга чопқиллаб келадиган, бизга бениҳоя меҳр қўйган яна бир фариштамиз – қизалоғимиздир!

Ўй-мулоҳаза ёруғида қарасак, шу зотларнинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёслигини, агар улар бўлмаса умр қадр-қиймат касб этмаслигини билиб қоламиз. Ҳар биримизнинг ҳаётимиз шулар туфайли тўкис, оромбахш, тартибли, бахт деган кўзга кўринмас унсурнинг сабабчилари шулар эканини англаймиз. Шу сабабли ҳам она боласини «Бахтли бўлгин» деб дуо қилса, фарзанд онасини бағрига босиб «Бахтим ўзингиз-ку, онажон!» деса, эркак умр йўлдошининг кафтини қўлига олиб шу сўзларни айтса, ота-она фарзандини бағрига босиб «Йўқ-йўқ, бахтим сенсан» деса, бундан ҳам эзгу сўз бормикин? Шуларни ўйлаб, «Бахтимизга сиз доимо бор бўлинг» деймиз.

Бахтнинг инжу каби товланишларини қаранг! Улар ҳақиқатан ҳам иқболимизнинг сабабчиларидир. Агар шулардан биронтаси бўлмаса, одам боласи фарёдини кўринг! Бахтнинг тамали ҳақиқатан ҳам шу аёлларимиздир. Умримизга маъно бахш этган, ҳаётимизни мазмунга тўлдирган зотлар шулар, уларнинг борлиги катта саодатдир.

Ўзбек аёллари дунёнинг энг фидойи аёлларидир, дегим келади. Бениҳоя қимматли умрини рўзғорига, болаларига, ота-она хизматига фидо қилиб юборган жуда кўп аёлларни биламиз. Уларнинг фидойиликлари унча-мунча эр кишининг қўлидан келмаслигига ҳам гувоҳмиз.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, дунёнинг мўътабар олимларидан бири Иброҳимжон Абдураҳмонов билан генетика ҳақидаги суҳбатлардан бирида у киши мағзи тўқ бир фикрни айтиб қолди. «Халқимиз тилида неча асрлардан бери аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган «Аёлларингизни асраб-авайланг» деган гапнинг маъносини биласизми? Аждодларнинг қобилиятлари, истеъдодлари аёл қонида генетик калитлар кўринишида махфий сақланади. Аёл киши – бутун бошли хазинадир. Истеъдод калитлари болага асосан онадан ўтади. Бир сулола пайдо бўлганидан бери беш минг йил ўтган бўлса, шунча аср давомидаги барча аждодларнинг қобилияти шу сулола қизлари қонида яшаб, авлоддан-авлодга ўтар экан. Шу сабабдан ҳам аёлларимиз – бебаҳо хазиналаримиз ҳисобланар экан!»

Халқ айтимлари бағрига яширинган ҳикмат замонавий фан тилида шундай эътироф этилишига ҳайрон қолмай илож йўқ.

Бугун мамлакатимизда яратувчилик, бунёдкорлик, ўз қобилиятларини намоён қилиш ва эл хизматига бағишлаш тамойили тобора қувватланмоқда. Аслини олиб қарасангиз, фарзандини дунёга келтирибди, асраб-авайлаб катта қилибди, уй-рўзғорини саранжомлабди, ҳам ўзининг, ҳам турмуш ўртоғининг аҳли оиласини қўлидан келганича иззатлабди, бундан ташқари, жамият ҳаётидаги турли эзгу ишларга ҳам ўз ҳиссасини қўшганига нима дейсиз? Мураббий ҳам, шифокор ҳам шу, тарбиячи ҳам шу, булар аёлларимизнинг пок қалбига мос ишлар, десак, эл-юрт осойишталиги йўлида заҳмат чекаётган, халқ ор-номусини ҳимоя қилиб турган аёлларимиз-чи? Элимизнинг осойишталигини, одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилаётган заҳматли ҳамда қатъийлик талаб қилинадиган ички ишлар органлари тизимидаги фаришталаримиз-чи? Бу ҳам фидокорликнинг мукаммал бир ўрнаги эмасми?

Президентимиз ўз мурожаат ва нутқларида, кишилар билан самимий мулоқотлар чоғида аёлларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни қадрлаш ҳамда жамиятдаги обрўйини, нуфузини орттириш ҳақида гапирганларида, бу сўзлар замиридаги беқиёс ҳурмат ва эъзоз шу сингари кенг ва атрофли мулоҳазаларга ундайди.

Ҳа, биз – эркаклар аёлларимиз учун хизматдамиз. Онамиз учун, турмуш ўртоғимиз ҳамда фарзандларимиз учун деб елиб-югурамиз. Ватан деган она учун жон фидо қилишга шаймиз. Ватан тимсоли эса онаизордан бошланади. Шу боисдан Ватан деганимизда мушфиқ она, севикли ёр тимсоли, шабнамдай мусаффо қизалоқларимиз ёдга келади. Аёллар ҳар доимо кишиларнинг ор-номус рамзи бўлиб келган. Оримиз, номусимиз, ғуруримиз сизлар-да, дегимиз келади. Ҳа, мағрурлигимизнинг сабабчиси ҳам сиз! Ахир, сиз бўлмасангиз, ҳаёт бўлармиди? Сиз бўлмасангиз, қаҳрамонликларга чоғланармидик? Жасоратимиз, қаҳрамонлигимиз, ўктамлигимиз ҳам сиз учун-ку?

Шу сабабдан ҳам айтамизки, ҳаётимизга, умримизга, Ватанимизга мазмун бағишлаб турган нозик-мусаффо зотлар, азиз оналаримиз, рафиқамиз, ҳаётимизни нурга тўлдирган қизалоқларимиз, яъни хонадонимизнинг фаришталари, доимо бор бўлинг! Сизни ардоқлашимиз, асраб-авайлашимиз кераклигини жуда яхши биламиз. Сизларсиз ҳаётимиз ҳаёт бўлмаслигини ҳам биламиз. Мураббийлар, шифокорлар, қонун ҳимоячилари, олимлар қаторида ҳам ўрнингиз беқиёс. Шу сабабдан ҳам эзгу сўзларимизни энг ажойиб тилак­ларимиз ва меҳру муҳаб­батимиз ила тақдим этамиз. Доимо бор бўлинг, яшнаб-яйраб юринг, эй умримизга мазмун бахш этган малак­лар, бахту иқболимиз сабабчилари!

Исажон СУЛТОН,

Ўзбекистон Республикасида

хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ТАЪЗИМ СИЗГА, УСТОЗЛАР!


    Шоирга дедилар: «Сиз бахтли инсон,

    Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди».

    Шоир жавоб қилди: «Менда бир армон,

    Муаллим десалар мени, қанийди».

    ✔ 80    🕔 12:17, 08.10.2018
  • ХОНАДОНИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ,  БАХТИМИЗ БЕКАЛАРИ


    Аёлнинг мўътабарлиги, гўзаллиги, закоси ҳамда фидойилиги инсоният пайдо бўлганидан буён мадҳ этиб келинади.

    ✔ 454    🕔 10:39, 05.03.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;