ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ

10:59, 05.03.2018

Иив академиясида бугун ўнлаб қизлар таҳсил олмоқда. Улар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун турли тўгараклар фаолият юритади. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз истеъдодларини намойиш этиш мақсадида турли кўрик-танловлар, викториналар ҳам ташкил этиб борилади.



Баркамоликка интилаётган қалб

Жорий ўқув йилида Академия миқёсида ўтказилган «Қизлар давраси» кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритган Муҳаббат Хидиралиева ўзининг зеҳни, чаққонлиги, пазандалиги билан томошабинлар ҳамда ҳакамларни ҳайратда қолдирди. Зеро, у «Вазир стипендиати» фахрий ёрлиғи соҳибаси бўлиш учун топширган имтиҳонлар жараёнида  ўқитувчиларнинг меҳрини қозониб улгурган эди. Муҳаббат эндигина иккинчи босқич курсанти, эксперт-криминалистика йўналишида таҳсил олади.

Муҳаббатнинг аъло баҳоларга ўқиши, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳам қувонарли. Унинг назм ва насрда машқ қилиб туриши олқишга сазовор. Қатъий тартибли таълим даргоҳида ўз қалб кечинмаларини қоғозга туширишга, изланишга улгуриш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ёшлик – шиддатлар, тўлқинлар ҳамда куч-қувват палласидир. Муҳими, келажакда ҳам ана шу хислатларни, фазилатларни сақлаб қолиш, бетакрор лаҳзаларнинг қувончи-ю ширин ташвишларида титраб турадиган юракнинг чўғини, орзуларини бутунлигича сақлаб қолиш. Ўйлаймизки, Муҳаббат бунинг уддасидан чиқади. Чунки унда шиддат бор, шижоат бор.


Бўлғуси терговчининг бугуни

Шаҳло билан суҳбатга киришиш осон бўлмади. Ўзи ҳақида гапиришдан кўра суҳбатдошини тинглашни кўпроқ маъқул кўрадиган бу қизнинг аслида ўнта бармоғида ўн ҳунар бор экан: дарсларда фаол, спорт машғулотларида барчага ўрнак, бўш вақтларида эса моҳир тикувчи. Каратэ-до билан шуғулланган, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлишга улгурган бу курсантнинг ҳам улкан орзулари бор.

Шаҳло Сапарова айни пайтда иккинчи босқичда, тергов йўналишида таҳсил оляпти. Билимга интилиш, ҳуқуқий ҳужжатларни яхши тушуниш, энг муҳими, ҳамиша адолат тарафда туриш, жиноятчиликка муросасиз бўлиш – булар терговчига қўйиладиган илк талаблар. Шу талабларга мос бўлишга интилади. Шаҳло буларнинг барчасини яхши билади. Кутубхонадан қадами узилмайди.

Лавҳамиз қаҳрамони қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Интилишлар беҳуда кетмайдиган, орзулар ушаладиган даврда яшаяпмиз. Шаҳло ҳам тенгдошлари қаторида ўз мақсадлари сари дадил одимлайди, уларни, албатта, амалга оширади.


Юксак марраларни кўзлаган курсант

Академия аудиторияларидан бирида курсантларнинг шодон овозлари билан бирга, гоҳ кекса аёлнинг, гоҳ қаттиққўл эркакнинг ҳам овози эшитилиб турарди. Қизиқиб, секин эшикни очиб, ичкарига қарадик. У ерда бир гуруҳ курсантлар Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб кичик саҳна кўриниши тайёрлашаётган экан. Режиссёр эса биринчи босқичда таҳсил олаётган Дилнавоз Салимова эди. У гоҳ бир тенгдошига қандай ҳаракат қилишни ўргатса, бошқасига қайси оҳангда сўзлашни кўрсатиб берарди.

– Дилнавоз тиниб-тинчимайдиган курсантларимиздан бири, – дейди подполковник Венера Каримова. – Бу ерда бўладиган барча тадбирларга ўз сценарийлари, ўринли тавсия­лари билан файз киритиб туради. Ҳатто ролларни ҳам қойиллатиб ижро этади.

Дилнавоз бу соҳа – терговчиликни отасига ҳавас қилиб танлаган. Томирларида оқаётган қонда онасининг ижодкорлиги жўш уриб турса-да, келажакда адолатли терговчи сифатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.

Орзу – инсонни юксак марралар сари етаклаб борадиган, дуч келадиган қийинчиликларни матонат билан енгишга ёрдам берадиган сеҳрли куч. «Ватанимга хизмат қиламан!» дея сўз берганида Дилнавозга шу орзу куч берган бўлса, ажаб эмас. Бу орзу тиниб-тинчимас, гап-сўзлари, қатъияти ўзига ярашиб турадиган курсант қизга юксак марраларни забт этишига қанот бериб туриши аниқ.

Гули Нигор АВАЗОВА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;