«УЛАР ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ТУТАДИ»

12:45, 07.05.2018
«УЛАР ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ТУТАДИ»

Кичкинтойлар ақлини таниб, жамият ичига кириб борган сари атрофида содир бўлаётган воқеа-ходисаларга баҳо беришни бошлайди. Сон-саноқсиз саволларига жавоб излайди. Айниқса, форма кийган ички ишлар органи ходимлари, ҳарбийларни кўришганида ҳайратлари янада ошиши табиий.



Болажонларнинг бу соҳа ходимлари ҳақидаги тасаввурларини билиш мақсадида пойтахтимиздаги 118-ўрта умумтаълим мактабида бўлиб, 1-синф ўқувчиларини саволга тутдик. Уларнинг турли-туман, самимий фикрлари сизни ҳам бефарқ қолдирмаса керак.

Кумушхоним ТЎРАЕВА:

– Мен ҳар доим машинада юрганим учун ички ишлар ходимларини кам кўраман. Лекин улар нима иш қилишларини биламан. Жиноятчиларни изидан пойлаб юришади. Ўғриларни тутиб, қамаб қўйишади. Бир марта таёқчасини кўтариб, ҳуштак чалиб бизни тўхтатган. Чунки дадам машинани тез ҳайдаб кетаётган эдилар. Дадамнинг ҳужжатларини олиб қўйишгандан кейин секин ҳайдайдиган бўлдилар.

Ички ишлар ходимлари соғлом бўлиши учун кўп овқат ейиши керак. Ширинлик­лар емасликлари керак. Агар шоколад кўп ейишса, тиши оғрийди-да, ишга боролмай қолишади. Жиноятчилар эса қамоқдан кейин қочиб кетиши мумкин. 


Мираъло МИРСАМАТОВ:

– Ички ишлар ходимлари кучли, бақувват, меҳрибон бўлишади. Ёмон одамлардан болаларни қўриқлашади. Уйимизга ўғри тушса, уларни дарров топиб, ўғирлаган нарсаларини эгаларига қайтариб олиб беришади. Жиноятчилар улардан қўрқишади. Чунки уларни илгари камерага қамаб қўйишган. Агар ростини айтиб, кечирим сўраса, уларни қамашмайди.

Кинодаям кўп кўрганман. «Бандит»ларнинг қўлига тушиб қолишади. Стулга қўл-оёқларини боғлаб қўйишади. Лекин қанча қийналса ҳам, ҳамма ўғриларни дўппослаб, қочиб чиқиб келади. Жароҳат олган жойларини боғлаб, яна ўғриларни ушлашга чиқишади.

Светофор ишламай қолса, қайси йўлдан юришимизни кўрсатиб туришади.  Бўлмасам, кечгача кўчада қолиб, қорнимиз очиб қолиши мумкин. Шунинг учун уларни кўрганимизда ҳар доим салом беришимиз керак.


Асилбек ҒОФФОРБЕКОВ:

– Ички ишларда ишлайдиган одамлар жуда ақлли бўлишади. Улар жиноятчиларнинг бармоқларини қоғозга бостириб олишади. Кейин уларни расмга олиб, компьютерда кўришади. Ким ёмон иш қилганини ўшанда аниқ билиб олишади.

Дадам ички ишлар ходими бўлиб ишлаганлар. Кичкиналигимда ишхоналарига олиб борганлар. Ўшанда ички ишлар ходимларининг машиналарини ҳам кўрганман. Менга жудаям ёққан. Катта бўлсам, мен ҳам аскар бўлмоқчиман. Дадам форма кийишинг учун кўп ўқишинг, соғлом бўлишинг керак, дейдилар. Шунинг учун мен каратэ, сузиш билан шуғулланаман. Энди шахмат тўгарагига ҳам бормоқчиман. Чунки формали амакиларнинг мияси яхши ишлаши керак.


Мубина ҲАКИМОВА:

– Формада юрадиган одамлар кўпроқ буйруқ беришади. «Уёққа юриш мумкинмас, бу ёққа юриш керак», деб туришади. Машиналарни тўхтатиб, пас­портларни текширишади.

Томоша кўргани борганимизда ҳам, ҳар доим эшик олдида қўриқчиларни кўраман. Улар ҳамманинг сумкаларини, кийимларини текширишади. Агар ёмон одамлар кирмоқчи бўлишса, уларни томошага қўйишмайди. Агар текширмаса, ёмон одамлар ҳам томошага кириб кетишлари мумкин.

Айрим тўполончи болалар янги йилда дадаси мактабда овқатланишга берган пулига пақилдоқ сотиб олишади. Аммо у хавфли нарса бўлгани учун янги йил томошасига кираётганимизда қўриқчи амакилар болаларнинг чўнтагидаги пақилдоқларни олиб қўйишган. Бу жуда ёмон нарса эканини тушунтиришган.


Хожакбар СОЛИЖОНОВ:

– Агар бирон жойда ёнғин чиқса «101»га қўнғироқ қилиш керак. Улар овоз чиқарадиган машиналарига ўтириб, тезда ёнғин бор жойга етиб келишади. Сув сепиб ўчиришади. Ичкарида яна одам қолган бўлса олиб чиқишади. Бир мультфильмда кўрганман. Ҳатто ёнғин ўчирувчилар мушук ва кучук­ларни ҳам оловнинг ичидан олиб чиқишган. Агар ходимлар ёрдам беришмаганида бечора уй ҳайвонлари ўлиб қоларди.

Қолган ички ишлар ходимлари эса кўчада одамларни кузатиб туришади. «Ҳеч ким жиноят қилмаётганмикан», деб қараб туришади. Ёмонларни қувлашади. Агар тута олишмаса, яна машқ қилишади. Кучли бўлиши учун творог, сутли кашалар ейишади. Яна улар кўпроқ математика, ўқиш китобини ўқишлари керак.


Юсуфжон ЭРГАШЕВ:

– Улар Ватанимизни асрашади. Қизил чироқдан ўтиб кетганларни, тез юриб кетаётганларни тўхтатиб, ҳужжатларини олиб қўяди. Авария бўлмаслиги учун ҳаракат қилишади. Формали амакилар кўпроқ футбол ўйнашлари керак. Шунда оёқлари чаққон бўлади. Жиноятчилар қочганида уларга тез етиб олишади. Кўпроқ сабзавот ва кўкатлар ейишлари керак. Музқаймоқ ейиш керакмас. Томоғи оғриб қолиши мумкин.




Нилуфар САПАЕВА

тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;