Табиатнинг фараҳбахш оғушида

13:42, 21.05.2018
Табиатнинг  фараҳбахш оғушида

Баҳорнинг илиқ кунларида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам сокин, кўнгилга ором бахш этадиган бу сўлим маскан айни пайтда ям-яшил либосга бурканган маҳобатли дарахтлар оғушида янада оромбахш кўриниш олган. Атроф турфа ранглардаги гулларга бурканган. Қушларнинг сайраши, ариқларда шилдираб оқиб тургувчи зилол сув товуши руҳингизни аллалайди гўё.



Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ИИВ тасарруфидаги «Оқтош» оромгоҳида бўлган киши ана шундай ҳисларни туяди. «Мўйсафид» тоғлар бағрига кириб бораркансиз, табиат яратган гўзалликнинг беназирлиги ҳайратингизни оширади.

Ёз мавсумида оромгоҳ болажонларга ўз бағрини очади. ИИВ раҳбарияти ташаббуси билан йилнинг бошқа мавсумларида бетакрор табиат қўйнида бўлиш истагида бўлганлар учун оромгоҳда дам олиш имконияти яратилган. Шу сабаб бу ерда йил бўйи ҳордиқ чиқарувчиларни учратиш мумкин.

– Набираларим билан дам олишга келганимизга бугун тўрт кун бўлди, – дейди пойтахтлик Дилфуза Ҳакимова. – Менга оромгоҳда яратилган шароит, табиат манзаралари жуда ёқди. Набираларимга эса ўйин майдончалари маъқул бўлгани аниқ. Чунки уларни фақат шу ердан топаман.

Оромгоҳда дам олаётган кексаю ёш фикридаги умумий жиҳат бу ердаги табиий муҳитни сақлаб қолишга ўзгача ёндашувни эътироф этишдан иборат. Яъни, оромгоҳда дам олувчиларга қулайлик яратиш билан биргаликда табиатнинг бетакрор кўринишини бузмасликка асосий эътибор қаратилган. Шу боис ўрнатилган ўриндиқлар, кўприклар, қўйингки, ҳар бир жиҳоз табиат ва муҳитга мос кўриниш олган.

– Ҳудудда 2 та чўмилиш ҳавзаси, футбол ва волейбол майдонлари мавжуд, спортнинг кўплаб турлари билан машғул бўлиш учун шароитлар яратилган, – дейди оромгоҳ раҳбари, полковник Миркомил Мирфайзиев. – Шунингдек, маънавият ва маърифат хонасида бой кутубхона, мусиқа асбоблари ҳам вақтни мазмунли ўтказиш учун дам олувчилар ихтиёрида.

Қарийб ўн ярим гектар майдонни эгаллаган сўлим маскан ҳудуди тўлиқ кузатув камералари билан жиҳозлангани, айниқса, ўйинқароқ болажонларнинг хавфсизлиги учун катта аҳамиятга эга. Чунки у 10 июндан ёзги болалар оромгоҳига айланади.

– Ҳар йили бу масканда болалар
18 кундан уч босқичда ҳордиқ чиқаришар эди. Бу йил кунлар сонини 14 кунга қисқартирган ҳолда тўрт босқичда қабул режалаштирилган. Шунда яна 400 нафардан ошиқ болажонларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишига имконият яратилади. 11 август­дан бошлаб эса тоғ бағрида оилавий дам олувчиларга хизмат кўрсата бошлаймиз, – дейди полковник Миркомил Мирфайзиев.

Оромгоҳ ҳудудидаги орасталик бинолар оралаб оқиб ўтувчи беғубор жилға сувларига ҳамоҳанглик касб этган. Беихтиёр, табиатнинг ушбу фараҳбахш оғушида бир неча кун қолгингиз келади.

Санжар ҚУРБОНМУРОТОВ.

Тошкент вилояти.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;