CЎРАГАН ЭДИНГИЗ

13:11, 28.05.2018
CЎРАГАН ЭДИНГИЗ

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 20 ОКТЯБРИДАН ВИДЕОРЕГИСТРАТОРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОШЛАНАДИ

ЙПХ инспекторларини ўз хизмат вазифасини бажариш, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берадиган видеокузатув мосламалари билан таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Бу тизим қачондан эътиборан тўлиқ амалиётга жорий этилади?

Ориф РАЙИМОВ.

Тошкент вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ички ишлар органлари йўл-патруль ва патруль-пост хизматларини видеокамералар билан таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Айни пайтда ички ишлар органларининг йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари ходимларини мобиль видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича вазирликнинг чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, ижроси амалга оширилмоқда. Жумладан, тегишли бошқармаларнинг мутахассис ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, харид қилинадиган видеорегистратор ва ёрдамчи қурилмалар сонига аниқлик киритилди. Видеорегистратор қурилмалари учун Техник топшириқ лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўрнатилган тартибда келишиш учун тақдим этилди.

Режага мувофиқ, 2018 йилнинг 20 октябридан бошлаб йўл-патруль, шунингдек, патруль-пост хизмати ходимларини босқичма-босқич мобиль видеорегистраторлар билан таъминлаш режалаштирилган.

 

АГАР ШУБҲА ТУҒИЛСА...

Техник жиҳатдан эскирган айрим светофорларнинг қайси чироғи ёниб турганини билиб бўлмайди. ЙПХ ходимлари эса қизил чироқда ўтдингиз деб баённома расмийлаштиради. Шу каби ҳолатларда ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?

Элмурод ЧОРИЕВ.

Сурхондарё вилояти.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 1-бандида йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилаши, шунингдек, мазкур қоидаларнинг 3-бандида йўл ҳаракати қатнашчилари ушбу қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари шартлиги қайд этилган.

Бундай ҳолатларда шубҳа туғиладиган бўлса, бевосита ҳудудийлиги бўйича ДЙҲХХ раҳбариятига мурожаат қилишингиз лозим.

 

«АНА, ГАИ ЧИҚДИ!»

Баъзан ЙПХ инспекторлари яшириниб туриб, кутилмаган жойда пайдо бўлиб қолади. Улар яширин, хуфёна хизмат олиб бориши мумкинми?

Сардор КОМИЛОВ.

Самарқанд вилояти.

 

Йўқ. Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 212-сонли буйруғига асосан йўл-патруль хизмати ходимлари ошкора хизмат олиб бориши белгиланган.

 

ТАСВИР СИФАТИ НЕГА ПАСТ?

Йўлларга ўрнатилган айрим кузатув камераларининг тасвир сифати ниҳоятда паст. Бу ҳаракат иштирокчиларининг эътирозига сабаб бўляпти...

Азиз КАМОЛИДДИНОВ.

Тошкент шаҳри.

Тошкент шаҳри чорраҳаларига видеотехнологиялар соҳасида жаҳонда етакчи «Cisco» компания­сининг видеокузатув камералари ўрнатилган.

Видеокузатув камераларида тасвирнинг сифати пастлиги аниқланса, мутахассис ходимлар томонидан видеокамера тузатилиб, уларнинг тасвирга олиш сифати яхшиланади.

 

АВТОМАШИНА ЖАРИМА МАЙДОНИГА ҚАНДАЙ ОЛИБ БОРИЛАДИ?

Кўпинча шундай манзарага дуч келамиз: ЙПХ инс­пектори қоидабузар ҳайдовчининг автомашинасини тўхтатади ва тегишли тартибда баённома тузилгач, автотранспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб бориш учун ўзи рулга ўтиради.

Дейлик, ЙПХ инспектори автомашинани вақтинчалик жарима майдонига олиб бораётган пайтда унинг айби билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, бунинг оқибатида транспорт воситасига жиддий шикаст етди. Вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилаётган автомашинанинг суғуртаси эса фақат унинг ҳайдовчисига тегишли. Шундай экан, ЙПХ инспекторининг бу ҳаракати қанчалик тўғри, қонуний? Бундай пайтда эвакуатор хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмасми?

Муҳаммаджон ФОЗИЛОВ.

Тошкент шаҳри.

Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари бузилгани учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойлари (жарима майдонлари)га олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашда қонунийликни таъминлаш, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиш, сақлаш жо­й­ларига қўйиладиган талабларни белгилаш, транспорт воситалари сақланиши учун жавобгарлик тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори билан белгилаб берилган.

Қарорда 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб жарима майдонлари ҳудудий ҳокимликлар томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳам ушбу ташкилотлар ваколатига киради.

Агар саволда келтирилгани каби ҳолат юзага келадиган бўлса, йўл-транспорт ҳодисаси қонун ҳужжатларига асосан расмийлаштирилади ва айбдорга тегишли чора кўрилади.

 

«ЮКХОНАНИ ОЧИНГ, ТЕКШИРАМИЗ»

ЙПХ ходими ҳужжат текшириш учун машинани тўхтатганда, автоуловнинг салони ва юкхонасини кўздан кечиришга ҳақлими?

Дилшод МАМАДАЛИЕВ.

Сирдарё вилояти.

 

ИИВнинг 2017 йил 20 сентябрдаги 212-сонли буйруғига асосан, мунтазам ЙПХ маскани ва блок-­постда хизмат ўтаётган ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ҳамда йўналишдаги ЙПХ инспекторлари тўхтатилган транспорт воситаларининг юкхоналари, салонлари, кабиналари, рама оралиқларини, двигатель қисмларидаги бўлинмаларни ва транспорт воситалари ичидаги йўловчиларни текшириш ҳуқуқига эга. Бунда асосий эътибор қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи ва гиёҳванд моддалар, қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа восита ва адабиётларни аниқлашга қаратилади.

 

Саволларга ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Х. САЙДАЛИЕВ жавоб берди.



Ҳурматли муштарийлар! Сизда ҳам ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан саволлар бўлса, марҳамат, таҳририятнинг info@postda.uz электрон манзилига йўлланг. Сизни қизиқтирган саволларга Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг малакали мутахассислари жавоб беради.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • СТАРТАП  БУ ҚАНДАЙ АТАМА?


    Сўнгги пайтларда «стартап» тушунчаси кенг қўлланилмоқда. Кўпчилик бу атамани ҳали тўлиқ англаб етганича йўқ. Бу сўзнинг маъноси ва моҳияти нималардан иборат?

    Ғайрат УМАРОВ.

    Тошкент вилояти.

     

    ✔ 29    🕔 10:27, 04.02.2019
  • СЎРАГАН      ЭДИНГИЗ...


    РЎЙХАТНИНГ 1-БАНДИГА МУВОФИҚ

     

    – Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидан янги қурилган уй-жой сотиб олса, фуқаролар қандай тартибда доимий прописка қилинади?

    О. ХУДОЁРОВ.

    Қашқадарё вилояти

    ✔ 395    🕔 11:39, 16.07.2018
  • СУВАРАКЛАР САЛОМАТЛИК  УЧУН ХАВФЛИ


    Суваракларнинг одам саломатлиги учун қандай хавфли томонлари мавжуд?

    Толиб СОБИРОВ.

    Наманган вилояти.

    ✔ 421    🕔 09:23, 27.06.2018
  • ИТ ТИШЛАГАНДА...


     Яқинда қўшнимизнинг фарзандини дайди ит тишлаб олгани ҳақида эшитиб қолдим. Бундай пайтда биринчи ёрдам сифатида нима қилиш керак?

    Лобар ТЎХТАШЕВА.

    Тошкент шаҳри.

    ✔ 614    🕔 09:22, 27.06.2018
  • СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


    ✔ 430    🕔 12:12, 18.06.2018
  • Сўраган эдингиз


    ✔ 496    🕔 13:16, 11.06.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;