CЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

13:19, 04.06.2018
CЎРАГАН      ЭДИНГИЗ...

ҲОЗИРЧА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА, КЕЛГУСИДА...

 Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш фаолият самарадорлигини оширади, шаффофлигини таъминлайди. Шундай экан, бу борада қандай амалий ишлар олиб бориляпти?

Элшод АМИНОВ.

Бухоро вилояти.


Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, вазирлигимиз томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги давлат хизматлари (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш)нинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳрида мазкур тизимнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда манзил-маълумот ахборотларини бериш хизматлари синов тариқасида ишга туширилди.

Келгусида давлат хизматларининг соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизим асосида республика миқёсида доимий ёки вақтинча пропискага турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизматларини ишга тушириш режалаштирилган.

 



«Давлат божи тЎламасам бЎладими?»

Биламизки, янги пас­порт олишда давлат божи ундирилади. Айтинг-чи, қайси тоифадаги шахслар давлат божи тўлашдан озод этилади?

Шомансур ОБИДОВ.

Тошкент вилояти.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги Фармони 35-бандига мувофиқ, паспорт бериш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Фақатгина тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод этилиши мумкин.




Қандай Ҳужжатлар зарур?

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаси олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Муножот ҚОСИМОВА.

Тошкент шаҳри.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сонли қарори асосида Ўзбекистон Респуб­ликасида доимий пропискадан ўтиш ва яшаш гувоҳномаси олиш учун қуйидаги ҳужжатлар билан ҳудудий ИИБга мурожаат этилади:

– ариза-анкета (Ф-13), 2 нусхада;

– таржимаи ҳол (туғилган йили ва жойи, миллати, оилавий аҳволи, ўқиш ва иш фаолияти, яқинлари тўғрисида ҳамда судланган ёки судланмагани ҳақида тўлиқ маълумот ва ҳоказо.);

– никоҳ қайд қилингани ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

– уй эгаси ва унда доимий қайддан ўтган шахслар (18 ёшдан юқори)­нинг аризачи доимий қайддан ўтишига нотариал тасдиқланган розилик аризалари;

– вақтинчалик (Ўзбекистон Республикасида) яшаш жойидан маълумотнома;

– миллий паспортининг керакли бетларидан ксеронусхалар (расм, виза, прописка);

– уй-жой яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ксеронусхалари (ордер ёки олди-сотди шартномаси, уй дафтари ёки Ф-16, 17);

– рангли расм (2 дона 35х45 мм ҳажмда);

– давлат божи тўлангани ҳақидаги квитанция;

– келаётган давлатидан судланмагани тўғрисидаги маълумотнома.

 



Прописка билан боҒлиҚ чекловларга барҲам бериладими?

Бош қомусимиз – Конституцияда Ўзбекистон Респуб­ликаси фуқароси республикамизнинг исталган ҳудудида эркин яшаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка масаласида ўрнатилган қоидалар эса ушбу нормага зид, албатта. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, доимий прописка борасидаги мазкур чекловларга барҳам бериш мақсадида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

Мурод ЭРНАЗАРОВ.

Тошкент вилояти.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2018 йил 22 январдаги Фармони билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури эълон қилинди. Давлат дастурида доимий ва вақтинча пропискага қўйиш (турган жойи бўйича ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

– паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш;

– вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмагани учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;

– мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганлар учун вақтинча рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш.

Ҳозирги кунда ушбу ўзгартиришлар Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда. Ички ишлар вазирлиги томонидан эса Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Вазирлар Маҳкамаси қарорига тегишли ўзгатиришлар киритиш юзасидан бир қатор таклифлар берилди.

Саволларга ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Ф. ТУРСУНОВ жавоб берди.



Ҳурматли муштарийлар! Сизда ҳам ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан саволлар бўлса, марҳамат, таҳририятнинг info@postda.uz электрон манзилига йўлланг. Сизни қизиқтирган саволларга Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг малакали мутахассислари жавоб беради.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • СТАРТАП  БУ ҚАНДАЙ АТАМА?


    Сўнгги пайтларда «стартап» тушунчаси кенг қўлланилмоқда. Кўпчилик бу атамани ҳали тўлиқ англаб етганича йўқ. Бу сўзнинг маъноси ва моҳияти нималардан иборат?

    Ғайрат УМАРОВ.

    Тошкент вилояти.

     

    ✔ 29    🕔 10:27, 04.02.2019
  • СЎРАГАН      ЭДИНГИЗ...


    РЎЙХАТНИНГ 1-БАНДИГА МУВОФИҚ

     

    – Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидан янги қурилган уй-жой сотиб олса, фуқаролар қандай тартибда доимий прописка қилинади?

    О. ХУДОЁРОВ.

    Қашқадарё вилояти

    ✔ 395    🕔 11:39, 16.07.2018
  • СУВАРАКЛАР САЛОМАТЛИК  УЧУН ХАВФЛИ


    Суваракларнинг одам саломатлиги учун қандай хавфли томонлари мавжуд?

    Толиб СОБИРОВ.

    Наманган вилояти.

    ✔ 421    🕔 09:23, 27.06.2018
  • ИТ ТИШЛАГАНДА...


     Яқинда қўшнимизнинг фарзандини дайди ит тишлаб олгани ҳақида эшитиб қолдим. Бундай пайтда биринчи ёрдам сифатида нима қилиш керак?

    Лобар ТЎХТАШЕВА.

    Тошкент шаҳри.

    ✔ 614    🕔 09:22, 27.06.2018
  • СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


    ✔ 430    🕔 12:12, 18.06.2018
  • Сўраган эдингиз


    ✔ 496    🕔 13:16, 11.06.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;