«ОҚТОШ»НИ БОЛАЛАР ҚИЙҚИРИҒИ ТУТДИ

11:32, 18.06.2018
«ОҚТОШ»НИ  БОЛАЛАР ҚИЙҚИРИҒИ ТУТДИ

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ИИВ тасарруфидаги «Оқтош» оромгоҳи бугун янада файзли. Негаки, бу ерда оромгоҳнинг ҳақиқий меҳмонлари – болажонлар қўним топиб, мазмунли ҳордиқ чиқаришга киришишди. Шунинг учун бўлса керак, оромгоҳга жон киргандек гўё. Ҳамма ёқдан болаларнинг шўх-шодон овози, қийиқириқлари эшитилади.




12 июнь санаси айни пайтда бу ерда маза қилиб дам олаётган болажонларнинг ёдидан анча вақтгача чиқмаслиги аниқ. Негаки, бу кун алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун барча интиқлик билан кутди, унга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Ва ниҳоят, бобоқуёш уфққа бош қўйгач, чор-атрофдаги чироқлар бирин-кетин ёниб оромгоҳ фусункор кўринишга кирди. Болажонлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб асосий майдончага кириб кела бошлади. Хурсанд­чиликдан уларнинг кўзлари порлайди, ҳаракатларидан, ҳаяжонланишидан «энди нима бўларкин» деган саволни англаш мумкин.

Турфа рангдаги бош кийим ва бў­йинбоғлари билан фарқланувчи гуруҳлар майдонда саф тортгач, оромгоҳ раҳбари, полковник Миркомил Мирфайзиев уларни қутлади. Мазмунли ҳордиқ чиқариб, уйларига олам-олам таассуротлар, янги-янги дўстлар орттириб қайтишларини тилади.

Шундан сўнг болажонлар жўр бўлиб, давлат мадҳиясини ижро этишди, майдонга мамлакатимиз байроғи олиб кирилди. Кейин эса болажонлар кутган асосий дақиқалар етиб келди: машъала кўтарган мультфильм қаҳрамонлари либосидаги икки бола аввалдан тайёрлаб қўйилган ўтинга оловни тутишди. Атроф янада ёришиб, олов осмонга ўрлади. Майдонни болаларнинг қийқириғи ларзага келтирди. Шу билан бу йилги мавсум очилди.

– Оромгоҳга биринчи келишим, – дей­ди 11 ёшли Дониёр Холиқов. – Менга жуда ёқди. Айниқса, бугунги байрам сира ёдимдан чиқмаса керак. Маза қиляпмиз. Бу ерда олтита тўгарак бор экан. Мен китоб ўқиш ва спортга қизиқаман. Шунинг учун «Китобхонлик» ва «Спорт ўйинлари» тўгаракларига қатнашмоқчиман.

Майдонда болаларнинг ўйин-кулгиси давом этмоқда. Вазирликдан келган меҳмонлар ва ота-оналар уларни мамнунлик билан кузатиб туришибди. Шу ерда уларнинг кетма-кет жаранглаб турган ҳар хил куйларга мос рақсга тушиши, иштироки меҳмонлар томонидан баҳолаб турилди. Ғолиб гуруҳларга оромгоҳнинг қўли ширин ошпазлари томонидан тайёрланган ширинликлар тортиқ қилинди.

– Мазкур оромгоҳга тўрт йилдан буён узлуксиз келаман. Бу йил бешинчи марта келишим, – дейди Мирсултон Миразимов ҳансираганча. – Ҳар йили келиб, таътилни маза қилиб ўтказаман, янги-янги дўстлар орттираман. Бу мавсумни ҳам яхши ўтказсам керак...

Хуллас, мавсум бошланди. Айни пайтда 300 нафардан ортиқ бола дам олаётган оромгоҳда барча шароитлар муҳайё қилинган. Иккита чўмилиш ҳавзаси, футбол ва волейбол майдонлари, турли тўгараклар, қизиқарли ўйинлар, тоғларга экскурсиялар... Болажонларга ҳавасимиз келди. Уларнинг яхши ҳордиқ олишига, таътилни хурсандчилик билан ўтказишига ишончимиз комил.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;