Ота изидан

13:14, 27.11.2017
Ота изидан

Истеъфодаги подполковник Бронислав Цойнинг фарзандлари касб танлаш борасида ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Улар узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилган отасининг изидан боришга қарор қилишган. 


Бугунги кунда Б. Цойнинг қизи Галина ИИВ ЁХББ ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш марказида муҳандис вазифасида ишлайди, ўғли Сергей эса ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистонда 200 мингдан зиёд корейс миллати вакиллари истиқомат қилмоқда.

283 нафар корейс миллатига мансуб юртдошимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.

Лейтенант Г. Цой отаси уни ва укасини осойишталик посбони касбига ҳурмат руҳида тарбиялагандан ташқари, ҳар иккисида ҳам аниқ фанларга қизиқиш уйғотганини мамнуният билан эътироф этади.

– Укам Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Ўзим эса Тошкент давлат техника университети дипломига эгаман. Менга кўпинча технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш бўйича мутахассис сифатида бирор-бир йирик корхонада ёки нуфузли фирмада тинчроқ шароитда ишлаб, кўпроқ маош олишим мумкинлигини айтишади. Гарчи мен жиноят ишлари бўйича тергов олиб бормасам-да ёки ёнғинларни ўчиришда бевосита иштирок этмасам-да, аммо ҳаётимни ички ишлар органи хизматисиз тасаввур эта олмайман, – дейди Галина Цой. – Бизнинг марказимизда, оддий тил билан айтганда, ёнғинга олиб келувчи вазиятларга йўл қўймасликка қаратилган тадқиқотлар ва синовлар ўтказилади. Шунингдек, биз соҳамиз бўлинмаларининг ёнғин хавфсизлигини оширишга мўлжалланган эҳтиёжларини, ушбу соҳадаги устувор илмий тадқиқот йўналишларини ва ишланмаларни ўрганиш билан шуғулланамиз.

Лавҳамиз қаҳрамони ҳикоя­си давомида яна бир жиҳат устида йўл-йўлакай тўхталиб ўтди. Аммо назаримизда айнан мана шу жиҳат унинг унча-мунча эркак киши эплай олмайдиган касбни танлашида муҳим роль ўйнаган бўлса керак. Гап шундаки, онаси ҳаётдан эрта кўз юмганида, отаси ва укаси ҳақида ғамхўрлик қилиш унинг нозик елкасига тушди. ИИВ Ахборот марказида меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходим сифатида фаолият кўрсатаётган кезлари эса она бўлди, ўшанда ҳам ишини, ҳам рўзғор ташвишларини эплаш осон кечгани йўқ.

– Агар турмуш ўртоғим бўлмаганида касбимни ҳам пухта эгаллай олмасдим, ҳамкасбларим орасида ҳам обрў-эътибор қозона олмасдим, – дейди самимий оҳангда лейтенант Г. Цой. – Хизмат туфайли уйга кеч, чарчаб келган пайтларим бўлган. Лекин ҳали бирор марта умр йўлдошим буни таъна қилмаган, юзимга солмаган. Иккинчи томондан, ҳар учала қизимиз ҳам болалигидан мустақил бўлиб ўсишяпти. Ҳатто уларнинг энг кичиги – эндигина саккиз ёшга тўлган қизалоғимиз ҳам овқат пиширишни билади, уйни ораста тутади. Менимча, оилада энг муҳими бир-бирини тушуниш, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат.

И. САЙФУТДИНОВА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;