ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ

12:22, 02.07.2018
ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ

Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.



Фарзандларимизга қоидаларни қанчалик эрта ўргатсак, келажакда улар орасидан шунча кўп маданиятли ҳайдовчилар етишиб чиқади. Айтиш лозимки, болаларга йўл ҳаракати қоидаларини пухта ва мукаммал ўргатишда қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиш, уларни ўзимизга мос тарзда маҳаллийлаштиришимиз ҳам ижобий натижаларини бериши табиий. Ана шу мақсадда яқинда пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 94-умумий ўрта таълим мактабининг ёш автоназоратчилари Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклифига биноан Душанбе шаҳрида ўтказилаётган VIII Ёш автоназоратчилар республика слёти мусобақаларида қатнашди.

– Тожикистон Республикасида ўтказиладиган мусобақага ДЙҲХХ ходимлари билан пухта тайёргарлик кўрдик, – дейди мактаб директорининг ўринбосари, жамоа раҳбари Олеся Каньшина. – Чунки бу жуда масъулиятли ва шарафли иш бўлиб, биз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз керак эди. Буни жамоа­мизнинг ҳар бир аъзоси чуқур ҳис этарди.

Мусобақаларнинг очилиш маросими Душанбе шаҳридаги рес­публика филармониясининг муҳташам биносида ўтказилди. Унинг очилишида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари қатнашди. Асосий мусобақалар эса «Варзоб» сайёҳлик марказида ўтказилди.

– Жамоамиз аъзолари мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрганини амалда  исботлади,  – дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати бошлиғи, майор Акмал Юнусов. – Улар ўнта шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. Танловнинг «Ёш мухбирлар» деб номланган шартида жамоамиз аъзоси Асилбек Акбаров энг яхши натижа кўрсатиб, ҳакамлар ҳайъатининг олқишига сазовор бўлди. Бошқа шартларни бажаришда ҳам ўқувчиларимиз ўз билимларини намоён этишди.

Мусобақа дастурига асосан жамоалар ўз билимларини синаш баробарида Тожикистон Республикасининг тарихий ва диққатга сазовор жойларини ҳам томоша қилдилар. Баҳслар якунида ўзбекистонлик ёш автоназоратчилар фахрли биринчи ўринни эгаллади ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритди.

Мансур РИХСИЕВ.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 333    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;